26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Қарияларни эъзозлаган халқ ардоқли

“Сайрам” музейи жамоаси ва Қоратов туман ўзбек этномаданият бирлашмаси ташаббуси билан Сайрамдаги “Наврўз” истироҳат боғида эл ардоғидаги ёзувчи, шоир ва кўп қиррали ижодкор Ҳавазмат Қўчқоровнинг 70 ёшга тўлиши муносабати билан ижодий кеча уюштирилди.

Тадбирга шоирнинг оила аъзолари, дўст-ёрлари, ижодий жамоалар ва узоқ-яқиндан келган шоир ҳамда ижодкорлар жамланганди. Сухандон қизлар Аваз Қўзи ва турмуш ўртоғи Раҳимани давра тўрига таклиф этишди, савол-жавоб ҳазил-мутойиба, кулгига уланиб кетди.

Даврага М. Маметова номли мактаб ўқувчилари чиқиб, шоирнинг шеърларини завқ билан ўқишди. “Жанубий Қозоғистон” вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси бош муҳаррири Алишер Сотиволдиев тилакларини изҳор этиб, совғаларини тақдим этди, устози Аваз Қўзи билан учрашувларда бўлган қизиқарли воқеаларни эслаб, кечанинг файзини оширди.

Сўз навбати оқсоқол Турсунхўжа Хонхўжаевга берилди. У ҳам ўқитувчи бўлиб ишлаган вақтини эслади. Шоирга устозлик қилганини айтиб, ўша вақтларда “яхшиямки, бир шапати урибман, агар икки шапати урганимда бундан ҳам улкан ютуққа эга бўлардинг”, деб яна аския қилди. Ҳамма қотиб кулди. Отахон шогирдини қутлаб, тўнлар тақдим этди.

Туркистон шаҳар “Турон” телевидениеси сухандони, Аваз Қўзининг шогирди Муҳаббат Аматоевага сўз берилганида у ҳам жўшиб, ўз ижод намуналарини ўқиб, устозини қутлаб, Раҳима опага ҳам совғалар топширди. Шоирнинг дўстлари қаторида “Шавкатли меҳнати учун” медали соҳиби, ҳушовоз хонанда Тўлқинжон Ҳасанов ҳамда Фаҳриддин Умаровнинг сайрамлик шогирди Толиббой Ниёзҳожиев ўзларининг дилтортар қўшиқлари билан барчани хушнуд этишди.

“Чимкент” ижодий уюшмаси раиси Эркиной Султонова, “Исфижоб” ижодий уюшмаси раиси Пўлат Намоз, ижодкорлар Собир Шомурод, Муҳтарама Мирсодиқова, Каромат Режаметова, Дилафрўз Арзиметова, Мунаввара Собир қизи, Санобар Турсуметова, Халқаро Амир Темур хайрия жамғармаси раиси Абубакир Хонхўжаев, Султонработ қишлоғи ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси Анормат Лочин, “Назира она” болалар боғчаси услубиятчиси ва ўзбек маданият маркази раиси ўринбосари Каримқул Тўлабоев, тадбиркорлар Маҳмуджон Асатоев, Абдуфаттоҳ Абдазимов, Маҳкамбой Тошпўлатовлар ва яна бир қанча ижодкорлар ўз тилакларини айтиб, шеърий номаларини ўқиб беришди.

Шоирнинг улфатларидан Ўктам Тошхўжаев, Деҳқонбой Сулаймонов, Турсимат Ирисметов ва яна бир қанча дўстларига сўз берилди. Ўктам ака шоирнинг бирга ўтган болалигини эслади. У қуртни қандай бўлишиб еганларини айтса, Деҳқонбой ака шоирнинг ўсмирлигини эслаб, “каскадёр”, деб мақтади.

Шоирнинг сайрамлик ва қорамуртлик жиянлари ўз совғалари билан чиқиб, барча яхши тилакларини айтишди. Сўнг улар саҳнада ўзга эллардан келган рамзий меҳмонлар рақсларини намойиш этишди. Ҳинд эли вакиллари рақси, Мексика ва лўли ҳамда Араб рақслари ҳам барчага ёқди. Шоирнинг набираси Моҳинур ҳам дилтортар уйғур таронасига рақсга тушди. Рақс навбатига Каримқул Пўлатбоев шоирнинг ўзини таклиф этди. Улар Тўлқинжон Ҳасановнинг “Дилхирож” таронасига рақсга тушишди. 

Сухандон қизлар, музей ходималари Малика Бойхўжа, Садоқат Ортиқметовалар ҳам кечанинг файзини ошириб, қўшиқ айтишди. “Жамолой она” боғчасидан Феруза Сидиқметова, театрдан Жамила Абдулҳасановалар ҳинд ва хоразмча рақслар ижро этишди.

Сўз навбати шу тадбирни уюштирган "Сайрам" тарихий музейи мудираси Меруерт Алимбековага берилди. У бундай тадбирлар олдинда ҳали кўплигини айтди. 

Барча набиралари ва ўғил-қизлари номидан ўғли, “Жанубий Қозоғистон” газетаси мухбири Хуршид Қўчқоров сўзга чиқди. Ўзининг яхши тилакларини айтиб, тадбирга якун ясади.

 

 

Санжар ДАДАМЕТОВ, “Исфижоб” ижодий уюшмаси аъзоси, 2017-09-26, 10:23 189
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.