26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Тил билган – эл билар

Яқинда вилоятимизнинг барча минтақаларида бўлгани каби Сайрам тумани маркази – Оқсувкентдаги маданият уйида Қозоғистон халқи тиллари куни кенг нишонланди. 

Маданият уйи даҳлизида уюштирилган таълим муассасалари, этномаданият бирлашмаларининг миллий таомлар, ҳунармандчилик буюмлари ва бошқа кўргазмалари кўпчиликда катта қизиқиш уйғотди. Даставвал мазкур кўргазма билан яқиндан танишган туман ҳокими Б. Мамаев ҳам ўқувчи-талабалар  қўли билан ясалган буюмлар илиқ таассурот қолдирганини яширмади. Таъкидлаш жоизки, Элбошимизнинг “Келажакка йўлланма:маънавий янгиланиш” мақоласида тилга олинган уч тилда таълим бериш ва бу тилларни ҳаётга тўлиқ татбиқ этиш кўрсатмасига мувофиқ, яқиндан эътиборан барча давлат тадбирлари давлат, рус ва инглиз тилларида олиб борилмоқда.  Бу гал ҳам шундай бўлди.

Тадбирда туман ҳокими Бақтиёр Мамаев йиғилганларни байрам билан муборакбод этаркан, давлат тили сиёсатини амалга оширишга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшаётган бир гуруҳ фаолларга  махсус дипломлар тақдим этди. Сўнгра ўзбек, турк, корейс, славян ва бошқа этнослар вакиллари минбарга кўтарилиб, давлат ҳамда ўз тилларида дўстлик ва тотувликни тараннум этувчи мазкур байрам билан барчани қутлашди. 

Саҳнада турли тилларда  куй-қўшиқлар, жозибали рақслар ижро этилди. Тиллар байрами тадбирда иштирок этган корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, маҳаллий маслаҳат депутатлари ҳамда  этномаданият марказлари вакилларида катта таассурот қолдирди.  

 

 

“Жанубий Қозоғистон” мухбири, 2017-09-26, 10:25 203
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.