26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ўзбекистонлик сармоядорлар газ плитасини йиғадиган цехни ишга туширди

Ўзбекистон билан Қозо­ғистон Респуб­­­­лика­си­нинг савдо-иқтисодий ҳам­кор­лиги дастлабки натижала­рини кўрсатмоқда. Яқин­дагина Давлат раҳбарининг Тошкентга қилган расмий сафарида ҳам янги шарт­номалар тузилди. 

Эндиликда икки эл орасидаги алоқаларнинг мустаҳкамланиши туфайли Жанубий Қозоғистон вилоятида маиший  техника, яъни газ плитасини йиғадиган цех ишга туширилди.  “Бадам” индустриявий минтақасидаги янги корхонани бориб кўрган Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокими Жансейит Туймебаев ва Қозоғистон Республикасининг Ўзбе­кистондаги  Фавқулодда ва Мухтор элчиси Ерик Ўтембаев унинг  иши билан танишиб чиқдилар. 

Йилига 50 минг дона газ плитасини йиғиш имкониятига эга лойиҳанинг қиймати – 102 млн. тенгени ташкил этади. Ҳозирги кунда корхонада 30та ускуна ўрнатилиб, ишга  туширилган. 

– Ҳозирча биз ўз маблағимизга уску­налар сотиб олиб, ўрнатдик. Бу ерда 30 киши муқим иш билан таъминланади. Чиқарилган  маҳсулотни ички бозорда сотишни мўлжаллаяпмиз. Бизнинг заводда тайёрланган газ плиталарининг сифати хорижникидан қолишмайди.  Баҳоси ҳам бозор нархидан паст бўлади, – деди “Artel Manufacturing” МЧБ директори Рамзитдин Ҳикматов.

Янги корхонанинг ишини ижобий баҳо­лаган вилоят ҳокими маҳаллий ҳо­кимлик томонидан кўрсатилаётган ёрдам­нинг самарасига тўхталди. 

– Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг ало­қа­лари  янги даражага кўтарилди. Куни кечагина Элбошимиз Н. Назарбаев Тошкентга расмий сафари чоғида қатор шарт­номаларни имзолади. Қўшни мам­лакатнинг учта вилояти билан ўзаро тушуниш меморандумларига қўл қўй­­­дик. Илиқ муносабатлар дастлабки меваларини бера бошлади. Жанубий Қозоғистон вилоятининг иқти­­­содиётига янги туртки берадиган ин­дус­триявий-инновациявий лойиҳаларга маблағ сарфлайман деган сармоядорларни қўллаб-қувватлашга ҳар доим тайёрмиз.  Энг асосийси – ички ҳамда ташқи бозорда талаб кучли маҳсулот ишлаб чиқарадиган корхоналар сонини  кўпайтиришимиз керак. Ишончим комилки, биз оралаб кўрган  корхона маҳсулотлари ички ва ташқи бозорда  харидоргир бўлади кучли, – деди Ж. Туймебаев. 

 

 

Саодат МЎМИНБОЙ қизи, 2017-09-26, 10:27 792
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.