26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
1439 Оила “Өрлеу” лойиҳасидан наф кўрди

Жанубий Қозоғистон ви­ло­ятида “Өрлеу” дастурини амалга ошириш ишлари жадаллашди. Биргина Мақтаарал  туманида бу йил ушбу лойиҳа доирасида  республика бюджетдан 963 миллион тенге, маҳаллий бюд­жетдан 600 миллион тенге маблағ ажратилди. 

Натижада 1439 оила, яъни 15493  киши ўз касбларини очиб, фао­лият  юритмоқда. Минтақавий коммуни­кациялар хизмати уюштирган матбуот сафари чоғида Мақтаарал тумани ҳокимининг ўринбосари Мақсат Жўлдасбеков шуларни маълум қилди. 

«Өрлеу” дастурининг самар­дорли­гини кўрган кўп болали оналардан бири – Шинар  Саттарова давлатдан 450 минг тенге ёрдам пули олиб, Жетисай шаҳрида қаҳвахона очибди. Ҳозир бу ерда 5 киши иш билан таъминланган. 

– Давлатнинг “Өрлеу” лойиҳасини йўлга қўйган биз каби кўп болали оналарга барча шароитлар яратил­моқда. Мен ҳам лойиҳадан фойдаланиб, касб очишга бел боғладим. Ҳозирча натижа ёмон эмас. Аҳолига сифатли хизмат кўрсатиб, дастлабки даро­мадимизни оляпмиз, – дейди “Қа­нат” қаҳвахонаси раҳбари Шинар Саттарова.

Шундан сўнг ОАВ вакиллари Мақ­таарал тумани Ш. Дилдабеков қишлоқ округидаги Бирлик овулида  “Туған жер” дастури доирасида очилган “Жастар” спорт мажмуасининг иши билан таниш­дилар. С. Қўжанов номли мактаб базасида жойлашган мажмуани қайта қуриш ишларини шу ерлик  тадбиркор Абиз Алипов ўз маблағи ҳисобидан юритибди. Бу ерда бир вақтнинг ўзида  спортнинг волейбол, баскетбол, футбол турлари билан шуғулланиш мумкин. Келгусида тадбиркор  қишлоқда сув спорти мажмуасини қуриб беришни режалаб қўйибди.

Бундан ташқари, Абиз Алипов “Бирлик” қишлоғига кираверишда дарвоза ўрнатиб, овулда бошпанасиз қолган ночор оилага қиймати 5 миллион тенгелик янги уй-жой қуриб берибди.

 

С. ШАРИФБОЕВА, 2017-09-26, 10:29 194
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.