26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Ерни қазишга рухсат борми?

Туркистоннинг Ясси кичик туманига қарашли Бирлик аҳоли манзилида яшовчилар шаҳар, сўнгра вилоят ҳокимлигига ариза йўллаб, қатор йиллар давомида турли қурилиш корхоналари тош қазиб олиб ҳосил бўлган чуқурлар ўрнига кул-ахлат тўкилишига сабабчи бўлаётганидан шикоят қилишди. Илгарилари бу ерларда аҳоли моли ёйиб боқилар, кўпчилик бундан манфаатдор, экология ҳам ўз мувозанатида эди. Ҳозир бу нарса барҳам топган. 

Шаҳар ҳокимлиги экология бўлимига, экология бўлими ўз навбатида 112 рақамли теле­фонга қўнғироқ қилишни тавсия этади. Аҳолининг арзини ким тинглайди, деган савол туғилади. 

Доимий муштарийларимиз Зиёвуддин Жалилов, То­­­йир Аб­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­дувалиевларнинг таҳририят­нинг Туркистон бўлимига му­­­рожаатидан сўнг шу ҳудуддан вилоят маслаҳатига депутат бў­либ сайланган Рахим Танир­бергеновга мурожаат қилдим. 

Саноқли минутлардан сўнг барча ишини ташлаб, сай­лов­чилари шикояти бўйича жадал етиб келган Рахим Кўлбайули вазиятни ўз кўзи билан кўриб, шикоятнинг ўринли эканлигини айтди. “Нега тош қазиган ва ташиган машиналарнинг давлат рақамларини ёзиб олмадинглар?”, деб – Т. Абдувалиевдан сўради. 

Расмий ташкилотларга йўл­ланган шикоятларнинг бир нус­хасини олгач у ушбу масала билан шуғулланишини, албатта чора кўрилишини ваъда қил­ди. “Халққа хизмат қилиш – бур­чим”, деб шиор кўтарган ва шу ваъдасига кундаликда амал қилаётган Р. Танирбергеновга Бирлик аҳолиси номидан Т. Аб­дувалиев миннатдорчилик бил­­дирди. 

 

Суратда: Бирликдаги мулоқот чоғида.

 

 

Ш. МАДАЛИЕВ, 2017-09-27, 19:56 209
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.