26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Шимкентда TURKSOYга аъзо давлатлар фотосуратчиларининг кўргазмаси ўтди

Шимкентда “Туркистон – Туркий оламнинг маданий пойтахти” лойиҳаси доирасида TURKSOY уюшмасига аъзо давлатлар фотосуратчиларининг кўргазмаси ўтди. 

Унга Туркия, Қирғизистон, Ўзбекистон, Россиянинг Бошқирдистон, Татаристон республикалари, Қозоғистоннинг Астана, Алмати шаҳарлари ва Жанубий Қозоғистон вилоятидан касбий ва халқаро даражадаги ўн беш нафар фотосуратчининг 100та энг яхши асари қўйилди. Фотосанъат усталари бунгача Туркистон, Кентов шаҳарлари, Ўтрор, Сайрам, Чордара, Қазиғурт, Тўлебий, Сўзоқ, Байдибек, Тулкибош туманларидаги тарихий жойлар ва дам олиш масканлари билан танишиб, суратга тушириб қайтишганди.

Тадбирнинг очилиш маросимида Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокими Жансейит Туймебаев қатнашиб, фотосуратчиларни тақдирлади. 

– Мана, бугун энг яхши фотосанъат намуналари жамланган кўргазмага йиғилиб ўтирибмиз. Келгусида фотоальбом чиқарилиб, халқ орасида кенг тарғиб қилинади. Умуман олганда, фототасвир – фотосурат асосий тафаккур қуроли сифатида қўлланиладиган санъатнинг ўзгача тури. Жамият ҳақиқатини тарих саҳифаларига муҳрлайдиган ҳам фотосуратчилар. Шунингдек, фотосанъат – журналистиканинг ўткир соҳаси. Уни, бетакрор лаҳзалар шажараси, деб аташ мумкин, – деди Жансейит Қансейитули. – Кўргазманинг асосий мақсади – Мустақил элимизнинг тарихий-маданий мероси, меъморий обидалари, анъаналари, урф-одатлари, вилоятимизнинг тарихий жойлари ва гўзал табиатини фототасвир орқали тарғибот қилиш. 

Тадбир давомида TURKSOY халқаро уюшмасининг вакили Шаҳноза Бурҳониддинова сўзга чиқиб, жорий йилги тадбирлар ташаббускори бўлган Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокимлигига миннатдорчик билдирди. 

Сизга раҳматимиз чексиз! Жанубий Қозоғистон вилояти томири бир, тилаги бир туркий олам халқлари ўртасида дўстона муносабатларни ўрнатиб, мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшмоқда. Шунингдек, бугунги тадбирда иштирок этаётган фотосуратчиларга ижодий муваффақиятлар тилайман, – деди у. 

Таъкидлаш жоизки, бунгача туркий оламнинг “Наврўз” халқаро оқинлар айтишуви, “Хипча бел” рақси, “Кулги ярмаркаси” фестиваллари уюштирилганди. Мазкур тадбирлар Халқаро театр фестивали ва XIV TURKSOY фотосуратчиларининг учрашуви билан давом этди.

 

М. АБДУРАИМОВА, 2017-04-27, 11:32
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.