26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Адабиёт атомдан кучли...

Халқ маънавиятининг юксалишида бадиий адабиёт маъсул. Абдулла Қаҳҳор айтганидек, “Адабиёт атомдан кучли...”. Агар унинг кучи “ўтин ёриш”га сарф қилинмаса, адабиёт покиза ва муқаддас иш бўлиб қолса, ҳеч шак-шубҳа йўқки, бадиий сўзнинг куч-қуввати ортиб боради. А. Қаҳҳор ҳаётда ҳам, бадиий ижодда ҳам ўз ҳақиқатларини топган. Бу ҳақиқатлар уни қаттиқ қийнаган, қалбида оғир-оғир тебраниш ва тортишувлар пайдо бўлган. 

Абдулла Қаҳҳорнинг ўнлаб асарлари,  хусусан «Ўтмишдан эртаклар» қиссасида тасвир­ланган воқеа-ҳодиса ва ижтимоий манзаралар – асрлар мобайнида халқни янчиб, таъқиб этиб кел­ган мусибат, ғам-андуҳ ва фо­жиа­­ларнинг ўзига хос ҳақиқий талқинидир. Халқнинг кўзи боғ­ланса, қулоғига қўрғошин қуйилса, тақдир ҳукми ўлимдек хақ деган ақидани унинг зеҳнига сингдириш осонроқ бўлади. Бу фикр халқнинг кўзи боғланиб, қулоғига қўрғошин қуйилганда унинг оғир алам ва ситамларга йўлиқишига бевосита гувоҳ бўлган, бу ҳаётда инсон тасаввурига сиғмайдиган бало-қазоларни ўз кўзи билан кўрган, кўнглидан ўтказган ёзувчининг, яъни Абдулла Қаҳҳорнинг фикри.

Юксак чўққиларни кўзлаган йўлчи муаззам тоққа суянгандек, биз ҳам бугун Абдулла Қаҳҳорга суянамиз, ҳаётга, адабиётга, истеъдодга устоз нигоҳи ила қа­рай олсак, ижод оламидаги сох­та даҳочилик, майдакашлик ва дидсизлик иллатларидан халос бўлиш муқаррарлигига ишонгимиз келади.

 

Ё. МАДАЛИЕВ, 2017-09-27, 20:16 201
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.