26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Дўстликни эъзозловчи туйғулар учун...

“Боғи Эрам” мадани­ят ва истироҳат боғи­да ташкил этилган “Китоб байрами” шои­ру ёзувчилар, эл суй­­­­­ган хонандаларнинг чиқишлари билан то­­­­­бора қизиқарли бў­­­­­либ, шоирларнинг ту­ғилган юрт, она диёр гўзаллигини мадҳ этув­чи шеърлари, хонан­­­даларнинг қўшиқлари даврага файз киритиб борар эди.

– Мен ўзимдаги дўстликни улуғ­ловчи туйғулар учун китобдан миннатдорман, – деди ёзувчи Гул­­­чеҳра Қудратилла қизи. – Ту­­­ма­нимизнинг тоғ ҳудудларида яшовчи аҳоли асосан тожиклардан иборат. Мактабларимиздаги дарс­лар ҳам тожик тилида олиб борилади. Энг асосийси, мен “Қалбдаги гавҳар” деб ёзган кино сценарийда ўзи­мизнинг қадимги урф-одатлар, катталарга ҳурмат, кичикларга иззат туйғуларини, ўзбеклару қозоқлар ва бошқа миллат вакиллари аҳил яшай­­­­­­­­­диган, бетакрорлиги билан ажралиб турадиган туманимиз гўзаллигини, дўстлик туйғуларини қаламга олдим. 

– Шеър ёзаётганимда дўмбира ёнимда туради. Куйга солиб ҳам кўраман. Мен битган сатрлар юрак-юракка кириб бормаса, ҳисоб эмас. Туманимизнинг чап қирғоқ деб аталмиш ҳудудида қозоқлар ўзбеклар билан ҳамжиҳатликда яшайдилар. Ўзим Қораманасда тураман. Ўзбегу тожиклар билан қўшнилармиз, қуда-андачилик қиламиз. Урф-одатларимиз бир. Фарзандларимизга дўст­ликни улуғ­ловчи туйғуларни сингдиришга ҳаракат қиламиз, – дейди  китоб ярмаркасидан китоб харид қилган Абдусолиқ Қулбоев.

Китоб байрами тадбири Бўс­тон­лик қишлоқ хўжалиги ва тад­биркорлик касб-ҳу­­­нар колле­­­жида давом этди. Мазкур коллеж Тошкент вило­яти, Бўстонлиқ туманидаги салоҳиятли ўрта махсус билим юртларидан бири ҳисобланади. Бу ерда нафақат ўзбек халқининг фарзандлари, балки қозоқ, қир­ғиз, тожик, рус, татар ва бошқа миллатларнинг ўғил-қизлари ҳам таълим-тарбия оладилар, замо­навий касб-ҳунар сирларини ўрга­на­дилар. Думалоқ қишлоғида жойлашган мазкур таълим муас­сасасида 600 нафарга яқин турли миллат вакилларидан иборат ўғил-қизлар билим олишади.

– Коллежимизда ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида фан, спорт ва касбга доир тўгараклар фаолияти йўлга қўйилган, – дейди ўқитувчи Рўзмат Исмоилов. – Камина ёш­­­­лар­­­га она тили ва адабиёт фани­дан дарс бериш билан бирга ўқув­­­чиларнинг бўш вақтларини маз­мунли ташкил этиш мақсадида “Нотиқлик санъати” тўгарагини ҳам йўлга қўйганман. Китоб бай­рами тадбиримизга тожик хал­қининг вакили, “Қалб гавҳари” китобининг муаллифи Гулчеҳра Қудратилла қизи ҳамда қозоқ халқининг фарзанди, “Журек  қалауи” китоби­­нинг муаллифи Абдусолиқ Қулбо­евларни таклиф этдик. 

Ўзбек фарзанди Азизбек Қозоқ­боев шоир А. Қулбоев қала­­­мига мансуб она­ларга бағишланган қўшиқни жонли  ижро этганида ҳам­ма уни қарсаклар билан олқиш­лади. “Қалбдаги гавҳар” асари асо­­­сида тайёрланган саҳна кўри­­­нишларида эса ўзбек ва тожик халқ­ларининг удумлари акс эттирилди.

Учрашувнинг асосий меҳмон­­­­­­лари Абдусолиқ Қулбоев ва Гул­чеҳра Қудратилла қизи давра иштирокчиларини зерик­тир­­­­­ма­дилар. Улар ўз ижодий фаолияти ҳақида ҳикоя қилиш билан бирга ўқувчилар томонидан берилган саволларга жавоб бердилар. А. Қулбоев ўқувчиларни ўз қўшиқлари билан хушнуд қилди. Гулчеҳра Қудратилла қизи эса жаннатмакон юртимизнинг тинчлигини кўз қора­чиғидек асраш, қардош халқлар дўст­лигини мустаҳкамлаш учун бор имкониятларни ишга солиш ва бўш вақтни китоб мутолаасига бағишлашга чақирди. Дўстликни эъзозловчи туйғулар учун китобдан миннатдор эканлигини баён этди. 

Шу тариқа “Боғи Эрам”да бош­ланган китоб байрами кол­лежи­мизда барча қалбларга ўзгача сурур бағишлаб, кечга қадар давом этди.

 

 

Ш. МИРАҲМЕДОВА, ўқитувчи, 2017-09-27, 20:19 809
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.