26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Бодомзор ва ёнғоқзорлар барпо этилади

Маълумки, Тўлебий туманида ўтган асрнинг 40-йилларидаёқ боғдорчилик ривожланган эди. Улуғ Ватан уруши йилларида фронтга юзлаб вагон турли мевалар юбориб турилган. Шу жумладан, қатор қишлоқларда бодом ҳам етиштирилган. Туман ҳокими Бухарбай Пармановнинг ташаббуси билан шу кунларда боғдорчилик соҳасини қайта тиклаш бўйича кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда. Шу жумладан, тоғолди майдонларда бодомзорлар барпо этиш бўйича тавсиялар вилоят қишлоқ хўжалик бошқармасига юборилди. Бодом дарахтини етиштириш мақсадида Тожикистондан мутахассислар таклиф этилди. 

– Бодом таркибида ёғ, оқсил, углевод, кальций, темир, фосфор, С витамини, бета каротин мавжуд. Шунингдек, инсон организмидаги модда алмашинувини яхшилайдиган, тишлар, соч ва терининг соғлом фаолиятини таъминлайдиган В1, В2 витаминлари бор. Организмда атеросклероз ривожланишини сусайтиради, юракни ишемия касаллигидан ҳимоя қилади. Бодом, шунингдек, қанд касаллигини даволашда яхши самара беради. Ҳар куни бодом мағзини истеъмол қилган инсоннинг қон таркибида Е витамини миқдори ортиши ҳамда холестерин миқдорининг камайиши тадқиқотларда исботланган. Бодомнинг илдизи 6 метр чуқурликкача боради, – дейди тожикистонлик агроном Қ. Нурматов. – Шу боис, қурғоқчиликка чидамли ва тоғ-ўрмон мелиорация ишларида муҳим роль ўйнайди. Ер танламайди, сувсиз, тошлоқ ва тоғнинг унумсиз жанубий ён бағирларида ҳам яхши ўсиб, ҳосил беради. Бодомнинг ҳосилдорлиги ўртача 0,7–1,2 т/га бўлиб, унумдорлиги юқори суғориладиган ерларда 2–2,5 т/га. ни ташкил қилади. Бодом 3-4 ёшидан ҳосилга кириб, 12-18 ёшидан 35-40 йилгача яхши ҳосил беради. Бир туп дарахтининг ҳосилдорлиги 3-4 кг. дан 10-20 кг. гача, ҳатто 30-40 кг. гача етиши мумкин. Тўлебий туманининг тоғ ва тоғолди лалмикор ҳудудларидаги жуда катта майдонларда бодомзорлар ташкил этиш имконияти мавжуд ва бу фермерлар, аҳоли учун қўшимча даромад манбаи бўлиши баробарида ерлар эрозияга учрашининг олдини олишда муҳим аҳамиятга эга.

Бодомзорлар 1 Мамир, Қаратўбе, Тасариқ, Қўғали, Кўксаёк, Қасқасу, Олатов ва Кемеқалған қишлоқ округлари ҳудудида етиштирилади. Шунингдек, келгуси йилдан бошлаб «Сайрам-Ўгам» Миллий боғининг Тўлебий туманидаги 45 минг гектар майдонида бодомзор ва ёнғоқзорлар барпо этилади. 

 

 

Б. ДЎСМАТОВА, 2017-09-27, 20:21 847
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.