26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Қадриятларимиз қадр топсин

Жанубий Қозоғистон вилоят Анъаналар ва урф-одатлар маркази, Ёшлар имконият маркази, этномаданият бирлашмалари ва “Нар ТВ” телеканалининг ташаббуси билан Элбоши Н. Назарбаевнинг: “Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш” мақоласида белгиланган вазифалар доирасида “Ақ Отау” ёшлар сайли телевизион лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Тадбирнинг мақсади – никоҳ тўй маросимларини тартибга келтириб, тўйгача ўтказилаётган сайр, хорижий давлатлардан кириб келаётган, шариатга тўғри келмайдиган одатлар, дабдабабозлик ва манманликнинг олдини олишдан иборат эди. Тадбирни Анъаналар ва урф-одатлар маркази бўлим мудири Ўмар Мирзабай очди.

– Тўй маросимларини миллатимизнинг унут бўлиб кетаётган урф-одатлари доирасида ўтказиш, дабдабабозлик, ёт одатлардан сақланиш учун “Ақ Отау” телевизион лойиҳасини амалга оширишни режалаштирдик. Халқимиз ойнаи-жаҳон орқали миллий қадриятларимизни қайта тиклаётганимизни, урф-одатларимизни янгилаётганимизни кўриб, хулоса чиқариши керак. Келгусида ушбу кўрсатув турмуш қураётган ёш келин-куёвларга ҳаёт сабоғи бўлиши, замонавий миллий урф-одатларга айланишига ишончимиз комил, – деди Ў. Еркинбайули. 

– Тўйларимиз жуда чегарадан чиқиб кетяпти. Баъзилар вертолёт билан саёҳатга чиқса, баъзилар банклардан кредит олиб, исрофгарчиликка йўл қўйишмоқда. Мана шу дабдабабозликларга барҳам бериш, ота мерос урф-одатларимизни, кийиниш, нутқ маданиятини сақлаб қолиш мақсадида амалга оширилаётган кичик бир лойиҳа бу. Етти отамиздан келаётган миллий удумларимизни етти авлодга етказиб бериш бизнинг олий инсоний фазилатларимиздан бири, – деди Анъаналар ва урф-одатлар маркази раҳбари Жанибек Тағаев. 

 

 

Дилбар ЗИЁМАТОВА. Азат АСЕТули суратлари, 2017-09-27, 20:22 159
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.