26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Вилоят спортчилари Саккиз ойда 1153та медални қўлга киритди

Жанубий Қозоғистон вилояти спортчилари шу йилнинг саккиз ойи ичида 1153та медални қўлга киритди.

Шундан 391таси олтин медаль бўлса, 384таси кумуш, 378таси бронза. Шунингдек, спортчиларнинг 51нафари Осиё чемпиони, 9 нафари жаҳон чемпиони бўлди. Бу ҳақда ЖҚВ Минтақавий коммуникациялар хизматида ўтган брифингда вилоят жисмоний тарбия ҳамда спорт бошқармасининг раҳбари Алибек Нуртаев гапириб берди.

Шу билан бир қаторда, минтақадаги оммавий спортнинг ривожланиши тўғрисида маъруза қилган бошқарма раҳбарининг айтишича, жорий йилнинг 8 ойидаги натижалар бўйича вилоят ҳудудида ҳаммаси бўлиб 3060 спорт тадбири ўтказилиб, улар 360 мингдан зиёд кишини қамраб олган. 

– Бугунги кунда вилоятда спортнинг 63 тури ривожланмоқда. Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш йўналишидаги 87 давлат спорт ташкилотларида 2400га яқин тренер 54 минг спортчи билан кундаликда ўқув машғулотларини ўтказмоқда. Йил бошидан буён минтақада жисмоний тарбия ҳамда спорт билан муқим турда шуғулланувчилар сони 738,3 мингга яқин кишини ташкил этса, вилоятдаги барча ёшдаги фуқароларнинг спорт билан қамраб олиниши 25,8 фоизга етди. 2016 йили ушбу кўрсаткич – 23,2 фоиз эди. Йил якунига қадар муқим шуғулланувчилар сонини 26 фоизга етказиш режаланмоқда, – деди А. Нуртаев.

Маърузачининг айтишича, 2017-2018 йиллар оралиғида вилоят бюджети ҳисобидан умумий қиймати 700 млн. тенгени ташкил этадиган 2та жисмоний тарбия ва соғломлаштириш мажмуаси қурилади. Бугунги кунда вилоятда ҳаммаси бўлиб 5369та спорт иншооти рўйхатга олинган.

 

 

С. ШАРИФБОЕВА, 2017-09-27, 20:24 211
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.