26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
20 Нафар шифокоримиз Жанубий Кореяда тажриба орттириб қайтди

Минтақавий коммуни­кациялар хизматида Жану­бий Кореянинг энг яхши клиникаларида тажриба ал­машиб қайтган қатор туман касалхоналарининг  бош шифокорлари бри­финг ўтказишди. 20 нафар мутахассис вилоят ҳоки­ми Ж. Туймебаевнинг қўл­лови ҳамда Соғликни сақ­лаш бошқармасининг таш­килотчилигида  Жанубий Корея Республикасига бо­риб, тажриба алмашиб қайтди. 

Нотиқларнинг айтишича, иш сафарининг асосий мақсади жаҳондаги илғор,  тиббиёт соҳаси ривожланган мамлакатлардан бири ҳисобланадиган  Жанубий Корея Ресубликасининг тибиий ёрдам кўрсатиш тизими  иши билан танишиш эди. 

Брифингда ўз фикр-мулоҳаза­ларини ўртоқлашган Сариоғоч ту­ман касалхонасининг бош ши­фокори, гуруҳ етакчиси Ибра­гим Ташев минтақадан борган де­легация компьютер-ахборот тармоғининг иш тартиби, тиб­бий суғурта тизимининг аф­зал­­ликлари, инсульт олган бе­мор­ларга кўрсатиладиган ёрдам, инсультдан кейинги реабилитация ишларини ташкил этиш усуллари билан танишганини таъкидлаб ўтди. 

– Биз, сафаримизни энг аввало, 3та касалхонадан ташкил топган  СЭМ тиббий клиникасининг иши билан танишишдан бошладик. Госпиталда тиббиётнинг барча соҳалари бўйича бўлимлар бор,  улар малакали мутахассислар, замонавий тиббиёт ускуналари билан таъминланган. Шунингдек, замонавий талабларга мувофиқ  даволаш мажмуалари қаторига кирадиган Аджу университети  клиникасининг ишини ҳам кўр­дик. Унда бор-йўғи 80 талаба ўқий­ди. Клиника жамоасининг ай­тишича, ушбу таълим даргоҳи энг яхши, малакали тиббиёт му­тахассисларини тайёрлар экан, – дейди Ибрагим  Ташев.

Шу билан бирга жанубийқозо­ғистонлик 20 нафар шифокор Кен­гидо вилояти ҳокими ўрин­бо­сари ва Соғликни сақлаш вази­рининг қабулида бўлди. Унда ик­ки томон вилоятнинг тиббиёт со­­ҳаси ютуқлари ва тибиий суғур­та тизимининг иши ҳақида сўз юритишди.

Матбуот анжуманида сўз­га чиққан Чордара туман шифо­хонасининг бош шифокори Жа­нар Ўспанова тиббий суғурта тизимини жорий этишда эллик йиллик тажрибага эга  Жанубий Корея услубини минтақамизда амалга ошириш мумкинлигини айтди. 

Арис туман марказий касалхо­насининг бош шифокори Ерғали Алимбаевнинг айтишича, Жа­нубий Кореяда Сеул универ­ситети касалхонасидан бошқа барча госпиталлар тўлиқ хусу­сийлаштирилган. Улардаги тиб­бий ёрдамнинг барча турлари, шунингдек, тез ёрдам хизмати  ҳам пулли турда кўрсатилади. Су­ғурта жамғармасига фуқаролар ўз маошидан 20 фоизини ўт­казиб туришади. Шу сабабли, клиникаларнинг янги ускуналар билан таъминланиб, беморларга замонавий намунада замонавий ташҳис қўйиш  ҳамда даволаш муолажалари кўрсатишига имко­ният бор.

Умумий сафар якуни бўйича шифокорлар вилоятда аҳоли ора­сида санитария таълими иш­ларини жонлантириш,  дастлабки тез тиббий ёрдам даражасини ошириш, туман касалхоналарида реабилитация бўлимларини очиш, инсультнинг олдини олиш ва реабилитация ёрдамини жонлантириш ва бу ишларга жамоат ташкилотлари ҳамда маъмурий ходимларни сафарбар этиш бўйича ишларни йўлга қўйиш зарур,  деган хулосага келишди.  

Айтиш жоизки, шу йилнинг апрель ойида Жанубий Ко­рея Республикасининг бир гу­руҳ шифокорлари Шим­кент­­да мамлакатимизнинг ҳар мин­тақасидан келган тиб­биёт му­тахассислари учун маҳо­рат-сабоқларини ўтказиб, таж­риба­лари билан ўртоқлашган эдилар. 

Жанубий Кореянинг энг ну­фузли 4та клиникасини ҳам­корликни кучайтириш мақ­садида Жанубий Қозоғистон вилоят соғликни сақлаш бош­қар­­­­маси ва Жанубий Корея Соғликни сақлаш индус­триясини ривожлантириш институти (КНIDI-) ўртасидаги ҳам­­­корлик меморандуми имзоланди.

 

 

Саодат МЎМИНБОЙ қизи, 2017-09-27, 20:28 208
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.