Очиқ эшиклар куни

Шимкент шаҳрининг Сайрам даҳасидаги Бахит Мирзалиев раҳбарлик қилаётган 1-сонли касалхонада “Тўнғич Президент куни” муносабати билан “Очиқ эшиклар куни” ўтди. Шу куни касалхонада барча беморлар учун бепул қабул ўтказилиб, уларга малакали тиббий хизмат кўрсатилди.

Касалхона бош шифокорининг услубий ташкил этиш масалалари бўйича ўринбосари Б. Аблатаевнинг айтишича, бундай тадбирларни ўтказиш анъанага айланган. Касалхона фойесида катталар ва болалар учун алоҳида жой ажратилиб, турғунларни жарроҳ 

Б. Содиқов, гинекологлар С. Алтинбеков, Л. Абдуллаева, невропатолог Г. Бердалиева, терапевт 

Ш. Иброҳимов, болалар шифокорлари Л. Абдураимова, М. Нурматовалар қабуллашди. 

– Маслаҳатлар амбулатория тарзида берилди, – дейди болалар шифокори Л. Абдуллаева. – Ҳозир ўткир респираторли вирусли инфекция хасталиклари мавсуми. Болаларда бронхит, ринит ва пневмония асоратлари бўлса, улар касалхонага зудлик билан ётқизилмоқда.

Жорий йили туғруқхона бўлимида жарроҳлик блоги, тезкор терапия хонаси очилиб, шифокор ва акушерларнинг кеча-кундуз давомида хизмат кўрсатиши йўлга қўйилди. 

Шу куни кўпчилик қатори тиббий кўрикдан ўтган “Айғақ” телеканали ходимаси Улдархан Ўрисбай шифокорларнинг хизматидан кўнгли тўлганини, бу каби тадбирлар эл саломатлигини мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидлади. 

З. МЎМИНЖОНОВ, 2017-12-11, 18:36 937