Уч эгизак дунёга келди

16 январь куни Шимкент шаҳридаги 2-пери­натал марказида уч эгизак – бир ўғил, икки қиз дунёга келди. Уларнинг онаси 21 ёшдаги Гўзал Нурмўминова Сайрам туманининг Қорабулоқ қишлоғида исти­қомат қилади.

Тўнғич фарзандларига Зуҳра, Заҳро ва Ҳасан деб исм қўйган оила аъзолари 2-перинатал марказ ҳамширалари ва шифокорларидан миннатдор. Чақалоқлар муддатидан икки ой аввал дунёга келганлиги сабабли 40 кунга яқин шифокорлар назоратида бўлди. 

1495 грамм ва бўйи 38 сантиметр, 1590 грамм ва бўйи 40 сантиметр, 1640 грамм ва бўйи 41 сантиметр бўлган чақалоқлар шифокорларнинг кўмагида 40 кунда бир килограммдан вазн қўш­дилар. Марказ ходимлари бахтли она ва чақа­­­­­­­лоқларни 20 февраль куни тантанали равишда уйига кузатишди.

Таъкидлаш жоиз, республикамизда туғилаётган тўрт чақалоқнинг бири вилоятимизда дунёга келмоқ­да. Вилоятимизда йилига ўртача 750 эгизак туғилган. Сўнгги 10 йилда 7259 эгизак. Уч эгизаклар эса ҳар йили 7-8 мартани ташкил қилади. Ўтган 10 йилда 79 оила мана шундай қувонч соҳиблари бўлишган.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2018-02-22, 11:40 985