Чорвачилик тикланмоқда

Сайрам туманида мингга яқин мол бўрдоқилаш майдони бор

Вилоятнинг Сайрам туманида жорий йилнинг тўрт ойи натижасига кўра қишлоқ хўжалик соҳасида ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажми 12 млрд. тенгедан ошди. Ушбу даврда ҳудудда 8451 тонна гўшт, 38969 тонна сут, 5511 минг дона тухум етиштирилган. 

Туманда 917та мол бўрдоқилаш майдони мавжуд бўлиб, уларда ҳозир 32000 бош қорамол бўрдоқиланмоқда. Статистика маълумотларига кўра, туманда 209770 бош қорамол, 72318 бош йилқи, 123249 бош қўй-эчки, 5059 бош чўчқа, 126469 парранда мавжуд.

Ундан ташқари, Сайрам туманида 49та ширкат мавжуд, уларнинг таркибида 3000дан зиёд аъзо бор. 

Шунингдек, жорий йили ҳудудда 51110 гектар ерга қишлоқ хўжалик экинлари экилиб, режа 100,6 фоиз бажарилган.

“Жанубий Қозоғистон” мухбири, 2018-06-18, 10:33 758