Масъулиятли палла

Туркистон вилояти ҳокимлигининг селектор мажлиси ўтди. Унда мактабларни янги ўқув йилига ҳамда минтақани иситиш мавсумига тайёрлаш, Туркистон шаҳрини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. 

Вилоят ҳокими Жансейит Туймебаев тегишли соҳа раҳбарлари ҳамда туман, шаҳар ҳокимларига янги ўқув йилига тайёргарлик масалаларини назоратга олиш зарурлигини айтди. Сентябрда фойдаланишга бериладиган мактабларни янги ўқув йилига 

тайёрлаш, қурилаётган таълим масканларининг сифатли ҳамда вақтида топширилишини назорат қилиб туришни соҳа мутахассисларига юклади. 

– Вилоятдаги иссиқлик электр станциялари тайёргарлигини пухталаш, иситиш қозонхоналари ва тизимларини олдиндан текшириб қўйиш мақсадга мувофиқдир, – деди Ж. Туймебаев.

Селектор йиғилишида Туркистон вилояти ва унинг маркази – Туркистон шаҳрини ривожлантириш йўллари ҳам муҳокама қилинди. Туркистон шаҳрини Туркий оламнинг марказига айлантириш учун Элбошининг ўзи ҳам ташаббускор бўлиб, қўллаб-қувватламоқда. Келгусида “Самруқ-Қазина” миллий фаровонлик жамғармаси” каби йирик ҳиссадорлик жамиятлари ҳам Туркистоннинг ривожига ҳисса қўшади.

Вилоят ҳокими бу ишга ҳар бир туман ва шаҳар ҳокими ҳам улуш қўшиши шарт эканини таъкидлаб, шу йўналишда иш олиб боришини топширди.

“Жанубий Қозоғистон” мухбири., 2018-08-16, 11:33 715