Қонга бўялган қарз

Каримжон уйида оила аъзо­лари билан меҳмонларни кутиш учун тайёргарлик кўраётган эди. Янги сотиб олган машинасини "ювмоқчи" эди. 

Бир маҳал эшик қўнғироғи жиринглади. Каримжон эшикни очди. Келган – автомашина таъмирловчи уста Жавлон экан. Унинг ташрифи хонадон эга­­сига ёқмади. Ўтган йили эс­ки машинасини қарзга, 200 дол­ларга таъмирлатган эди. Кейин Хитойга кетяпман, деб, ундан 100 доллар қарз олгани ҳам эси­да. Қарзини сўрайвериб, теле­фон қилавергач, рақамини ал­маштиришга мажбур бўлганди. Энди, мана, излаб, уйи­га келиб­ди. Энсаси қотиб, иста­май­гина, меҳмонни ичкарига таклиф қилди.

– Янги тулпорлар муборак бўлсин, ака. Илоё, яхши кунла­рингизда миниб юринг, – қўлини кўксига қўйиб, илиқ тилаклар бил­­дирган йигит бир пиёла чой ус­­ти­да секин муддаога ўтди.

– Каримжон ака, ўзингиз ту­шунасиз. Менинг ишим юриш­­­­май турибди. Пул жуда зарур бўлгани учун қарзингизни узарсиз, деган умид билан келдим.

Мезбоннинг фикри айниди: «қар­зимни бермасам, қўлидан ни­­­­­­­­­­­­­­­маям келарди», деган хаёлга борди.

– Нима, мен сендан қарз­ман­ми? Улфатларимга ме­ни қарз деб, нега айтдинг? Исбо­тинг бор­ми ўзи? – овозини баланд­латди мезбон.

– Ие, бу нима деганингиз? Бир ой олдин келдим, «имконият бўл­маяпти, кейинроқ хабар ол», дегандингиз-ку. Наҳотки айтга­нин­гиздан тонсангиз? Лафз бор­ми сизда? – Жавлон бўш кел­мади. 

Шу лаҳзада унинг пешана­сидан совуқ тер қуйилди.

– Ака, мен ҳам инсонман, тушунаман. Агар пулдан қий­налиб турган бўлсангиз, очиғини ай­тинг, лоақал бир қисмини бе­риб турсангиз ҳам рози эдим. Ўша лаънати 300 долларнинг ҳам­­масини ҳозироқ берасиз, деб оё­ғимни тираб олмайман. 

– Мен сенга нима дедим? Бир тийин ҳам қарз эмасман сендан, эшитдингми? Бор, қаерга бориб арз қилсанг, қилавер. Ё бирорта гувоҳинг борми? Тилхат ёздириб, расмийлаштириб қўйганмидинг? – Каримжон бақира кетди ва эшикни очиб, меҳмонга чиқиб ке­тишни буюрди.

– Ҳали шунақами? Машинан­гизни таъмирлаб берганим учун хизмат ҳақини тан олмаганингиз етмаганидек, Хитойга кетяпман, қарз бериб тур, деб олган 100 дол­­ларни қайтаришдан ҳам бў­­­­­­­­­­йин товлаяпсизми? Ҳар гал ол­дингизга келганимда «ҳозир пул йўқ, кейин хабар ол», деб қўй­­­­­­нимни пуч ёнғоққа тўл­ди­риб ку­­­­­­­­­­­­­­­­­­затардингиз. Энди бу га­­­­­­­­­­пин­гиз­­­­­­­­­­­­­­­ни қандай тушунсам бў­­­­­­­­­лади? Қа­ни лафз? Янги ма­шинага ет­­­­­ган пулингиз менинг ар­­зимас қар­­­­­зимни қайтаришга етмадими?

Шу орада уларнинг торти­шувга уй бекаси аралашди:

 – Биз ҳеч кимдан қарз эмас­миз. Кеча худойи қилдик, қарз одам аввал қарзини узиб, кейин худойи қилади. Сен эримни қўр­­қитиб, пул талаб қиляпсан! Бу­нинг учун қаматиб юборамиз сен болани...

Бу гапларини эшитиб, Жав­лон­нинг қони қайнаб кетди. У: 

– Ҳозироқ пулимни берма­сан­гиз, ҳеч кимни аямайман, – деб, Каримжоннинг ёқасидан олиб, силтай кетди. 

Бу орада уй бекаси бор ово­зи билан қичқириб, меҳмон йигит томонга ташланди. Қий-чув­ни эшитган қўшнилардан би­ри полицияга қўнғироқ қилди. Орадан кўп вақт ўтмай, чақи­рилган манзилга етиб келган по­лиция ходимлари уй олдида ки­йимлари қонга бўялган йигитни уч­ратишди. «Нима бўлди?» деган са­волга йигит жавоб бермай, қо­ча бошлаган эди, уни тутиб кел­тиришди.

Каримжон ва унинг хотини кўп қон йўқотган экан, касалхонага етмай жон таслим қи­лиш­ди.

Олиб борилган тергов жа­раёни ва дастлабки берилган саволга ушбу мудҳиш воқеани содир этган қотил қуйидагича жавоб берди:

– Нечта одамни пичоқла­га­ним­ни билмайман. Туҳматга чи­­дай олмадим. Қаттиқ жаҳл ус­­­­тида жиноят содир этдим. Бал­­­­­ки, одамга ўхшаб муомала қи­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­лишганларида, бу фожиа юз бер­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­маган бўлармиди...

300 доллар учун бутун бошл­и бир оиланинг пароканда бў­либ кетганлигига ақл бовар қил­май­ди. Жавлоннинг ҳам жўжа­бирдай оиласи узоқ йиллар боқувчисиз қолди.

Марҳумлар ҳақида одатда но­ўрин гапириб бўлмайди. Ле­кин аччиқ бўлсада, айтиш жоиз­ки, марҳум Каримжон ўша қарзла­ридан тонмаганида ё ўз вақтида узганида, бундай аянчли воқеа содир бўлмасди.

“Пул жигардан бино бўлган”, «Қарз – бўйиндаги сиртмоқ», деб бежиз айтмаган халқимиз. 

Б. РЎЗИМАТОВА, 2018-12-06, 09:20 973