Болаларнинг ҳам паспорти бўлади

Қозоғистонда келгуси йилдан бошлаб қонунчиликка ўзгартишлар киритилади. Қозоғистонлик 16 ёшгача бўлган болаларнинг паспортлари бўлиши керак. Ота-оналар шахсини тасдиқловчи ҳужжати йўқ болаларини хорижга олиб чиқиб кета олмайдилар. Жаҳон ҳамжамияти ҳужжат-виза назорати қоидаларини қатъийлаштиришни талаб этмоқда. Ушбу чора террорчилик ҳамда экстремизмга қарши курашга йўналтирилган. Кўп ривожланган мамлакатларда шахсни идентификациялаш тизими рақамли суратларни фарқлаб олади, бармоқ изларини ва кўз тўқималарини сканерлайди.

Болалар учун паспортларни жорий этиш АҚШ, БАА ҳамда Шенген ҳудудига кирадиган Европа мамлакатлари қўллаётган меъёрий жаҳон тажрибаси ҳисобланади. Айтиш лозимки, жорий йилда хориж паспорти нархи ошди. Ўтган йили 9076 тенге ўрнига 19 240 тенге тўланади.

, 2018-12-06, 09:51 791