Энг кам маош ва пенсия белгиланди

“2019-2021 йилларга мўлжалланган республика бюджети тўғрисида” Қонунига кўра Қозоғистонда энг кам иш ҳақи ва нафақа миқдори белгиланди, хабар қилади zakon.kz.

 2019 йил 1 январдан энг кам иш ҳақи 42 500 тенге; давлат базавий пенсия тўловининг энг кам миқдори – 16037 тенге; энг кам пенсия – 36108 тенгени ташкил этади. Нафақалар ва бошқа ижтимоий тўловларни, шунингдек, жарима санкциялари, солиқлар ва бошқа тўловларни ҳисоблаб чиқаришда ойлик ҳисоб кўрсаткичи 2 525 тенге миқдорида белгиланди.

Базавий ижтимоий тўловларни ҳисоблаб чиқариш учун яшаш минимуми миқдори – 29 698 тенге бўлди.

, 2018-12-06, 09:56 844