Н. Назарбаев ЭКСПО иншоотлари тайёргарлигини юқори баҳолади

Давлат раҳбари ЭКСПО – 2017 кўргазмаси иншоотларини кўздан кечирди ва уларнинг тайёргарлик даражасини юқори баҳолади. – 9 июнь куни ЭКСПО – 2017нинг тантанали очилиш маросими бўлади, – деди Элбоши. – Қурилиш ишлари тугалланиш арафасида. Мазкур кўргазмани кўнгилдагидек ўтказишимиз мустақил Қозоғистоннинг жаҳон ҳамжамиятидаги обрў-эътиборини янада оширади.

***

Қозоғистон пойтахти ҳам мамлакатимиз билан бирга ўсиб-ривожланмоқда. Шаҳар иқтисодиётида ўрта ва кичик бизнеснинг улуши 46 фоизга етди. Охирги беш йил ичида пойтахт иқтисодиётига 4,5 триллион тенге сармоя ётқизилди. Бугунги кунда аҳолиси 1 миллионга етган шаҳарда йилига 2,3 миллион квадрат метр уй-жой қурилмоқда. Бу эса БМТ томонидан тавсия этилган кўрсаткичдан бир мунча юқори.

, 2017-04-24, 14:13 818