Ш. МИРЗИЁЕВ ҚОЗОҒИСТОН БОШ ВАЗИРИНИНГ ЎРИНБОСАРИНИ МУКОФОТЛАДИ
- Details
- Category: Сиёсат
- Hits: 42
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 7 февраль куни Қозоғистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Асқар Маминни «Дўстлик» ордени билан мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.
Асқар Мамин Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги кўпқиррали ўзаро манфаатли муносабатларни ривожлантиришдаги катта хизматлари, мамлакатлар ўртасида темир йўл транспорти соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш ва чуқурлаштиришга қўшган шахсий ҳиссаси, шунингдек, минтақалараро аҳамиятга эга йирик лойиҳаларни амалга ошириш ва Марказий Осиё минтақасидаги халқаро транспорт даҳлизларини барпо этишда фаол қатнашгани учун мукофотланди.
«Жанубий-ахборот».