Жанубий Қозоғистон вилоят ҳокимлигида минтақа раҳбари раислигида, туман ва шаҳар ҳокимлари, фавқулодда вазиятлар бўйича вилоят департаменти вакиллари иштирокида селектор кенгаши ўтди. Унда баҳорги қор кўчкилари, сел ва тошқинларнинг олдини олиш, талафотларга йўл бермаслик масаласи кўрилди.