Ёрга

Category: Адабиёт
Hits: 36

 

Ростгўйликни санадим Каъба,
Осмонларни қилмадим ваъда,
Ширин сўзга учмаган қайда? 
Шунинг учун алданди дийдор, 
Етим қолди муҳаббат, эй ёр!

Муҳаббатим қалбим қўрида, 
Униб ўсди юрак тўрида.
Лек, учрабди ошиқ ғўрига, 
Ишончимдан қолиб, афсус, гўр.
Етим қолди муҳаббат, эй ёр!

Оҳларимдан ёрилди осмон, 
Йиллар билан йиғлашди армон.
Унутолмам, лек сени ҳамон, 
Эҳ, алдамчи, бевафо дилдор! 
Муҳаббатни етим қилдинг, ёр! 

Баҳодир ОТАШ.