Ўз ҳақимда ёзаман

Category: Адабиёт
Hits: 43

Ўз ҳақимда ёзаман,
Менинг Дардим – изтироб.
Оқ қоғозла олишиш –
Тилаб олинган “азоб”.

Дуруст чиқмай, ҳисобим,
Ўй денгизин кечаман.
Яхшиликлар йўлига
Юрагимни тўшайман.

Бир ёниб, гоҳ бир ўчиб,
Шавқига завқим илашиб,
Ўтказурман, умрни
Ўз-ўзимла курашиб.

Тўхтат, юрак ўланни,
Ел шошар, кўриб елканни,
Сафарга чиқдим, сиғиниб,
Тўхтатма денгиз, кемамни!

Дарига НУРАШЕВА.
Қозоқ тилидан
Баҳодир ОТАШ таржимаси.