26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Уюшган жиноятчилик масаласи – доимий эътиборда

“ANTIKOR. LIVE” лойиҳаси доирасида Уюшган жиноятчиликка қарши ҳаракатлар агентлиги Шимкент шаҳар департаменти раҳбарининг ўринбосари Т. Серикбаев, Давлат хизмати ишлари агентлиги шаҳар департаменти раҳбарининг ўринбосари А. Шилманов иштирокида онлайн брифинг ўтди.

Жонли эфир давомида Талғар Серикбаев давлат хизмати тўғрисидаги қонунларга мувофиқ, совғалар олиш давлат хизматчилари обрўсига путур етказадиган ҳаракат сифатида баҳоланишини айтди. Давлат хизматчиси ўзи билмаган ҳолда олиб келинган, шунингдек, у тегишли вазифаларини бажаргани учун олган совғалар етти кун ичида махсус давлат жамғармасига топшириши шарт. 

Спикернинг айтишича, 2019 йили давлат жамғармасига 11та совға топширилса, 2020 йилнинг биринчи чорагида 2таси топширилди. 

– Уюшган жиноятчиликка қарши ҳаракатлар тўғрисидаги қонунда мансабдор шахсларга қиймати 2 ОҲКдан (5556 тенге) ошмайдиган совға бергани учун 200 ОҲК (555 600 тенге) миқдорида, давлат хизматчиларига совға олгани учун 600 ОҲК (1 миллион 666 минг тенге) миқдорида маъмурий жарима кўзда тутилган. Қиймати 2 ОҲКдан юқори совғалар жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин, – деди Т. Серикбаев.

Ўз навбатида А. Шилманов давлат хизматчиларининг фавқулодда вазият режимидаги иш фаолияти ҳақида тушунча берди. У давлат хизматчиларининг иш ўрнида бевосита бўлишини талаб қилмайдиган соҳаларда масофадан ишлаш услубини қўллаш мумкинлигини таъкидлади. Бугунги кунда шаҳардаги давлат идоралари ходимларининг 60 фоизи шундай тартиббда ишламоқда.

“Жанубий Қозоғистон” мухбири, 2020-04-23, 23:25 610
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.