26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Истиғфор

Қозоғистонлик тадбиркор ўзининг қанчалик бой бўлганини, сўнг не боис қамоққа олинганини айтиб берди

Баъзиларнинг фикрича, бу ерда ҳеч қандай собиқлар йўқ, бошқалар тиконли сим ортида одам қайси йўл тўғри ва қайсиси жарлик эканини идрок эта бошлайди, деб ҳисоблайди. NUR.KZ мухбири қамоқхонага ташриф буюриб, терроризмни тарғиб қилгани учун судланган маҳкумлардан бири билан суҳбатлашишга муваффақ бўлди.

Шимкент шаҳридаги 167/3 колониясида тақиқланган мақолаларни тарқатгани учун қамоққа олинган бир киши жазосини ўтамоқда. Ўтмишда, йирик тадбиркор бўлган у аллақачон белгиланган муддатининг ярмини ўтаган. Бугунги кунда унинг асосий орзуси – бу жойни тезроқ тарк этиш ва ҳаётни қайтадан бошлаш. Журналист билан суҳбат олдидан соқчи маҳбусни махсус хонага олиб келди ва у ким ва нима учун судлангани ҳақида ахборот берди. Сўнг маҳбусни ўриндиққа ўтқазди. Суҳбат қамоқхона ходимларидан бирининг назорати остида ўтди. Маҳбус ўзи ҳақида маълумот айтмасликни сўранди ва суратга тушишдан бош тортди.

 – Шундай бўлди, энди мен шу ердаман. Мен бой яшардим, лекин ҳозир мусаффо осмон панжара ортидан кўринади. Мен ҳаётда қоқилганимни айтишдан ҳеч қандай маъно йўқ. Жуда афсусдаман, ҳаммаси шундай бўлади деб ўйламагандим. Интернетдаги саҳифаларимда видео, телефонда эса турли хил ваъзларни тарқатдим. Мен бунинг оқибатини тушунмасдим, – дейди у.

Эркинликда уни оиласи кутмоқда. Айтганча, унинг ўғилларидан бири ҳам худди шу модда асосида, ўтириб чиққан. Ҳозир у озодликда. 

– Салафийлар инсон онгини заҳарлайдилар, ғалати бир дунёга тушиб қоласан. Бундай қилиш керак эмас! Сиз ўқиётган нарсаларингизни билиб, тушунишингиз керак. Сурияга бориб қолсанг нима бўлишини тасаввур қила оласизми? Аммо бу рўй бериши мумкин эди. Баъзида бу жазо эмас, деб ўйлайман. Аллоҳ мени қамоқда бўлсамда ватанда қолдирди, – дейди у. 

Бу қамоқхонада худди шу модда бўйича қамалган яна бир қанча маҳкумлар бор. Бу ерда улар адабиётни ўрганадилар, теолог ва руҳшунослар улар билан мунтазам суҳбатлашадилар. Ўз кутубхоналари бор. 

– Менинг асосий орзуим – оилам, болаларим ва невараларим бағрига тезроқ қайтиш. Ҳаммасидан чарчадим. Осуда ҳаёт кечиргим келади. Бу ерда нима кутаётганим билан қизиқсангиз, аммо мен жавоб беролмайман. Улар менинг ва яқинларимнинг бошларини айлантиришди. Нима билан? Тушунарсиз ғоялар билан. 

Бутун ҳаётимни барбод қилишди. Уларнинг ҳаракату интилишлари ноқонуний эканлигини билмаган ҳолда воизларини тингладим ва бу мени шу ерга етаклаб келди. Ҳақиқий Ислом дини урушни тақиқлайди, ғазабни тақиқлайди аммо ушбу мафкурада ҳамма нарса бор эди, – дейди маҳбус. 

Қисқа суҳбатдан сўнг, маҳбусни соқчи олиб кета бошлади ва у суҳбат сўнггида илтимос қилди. 

– Мен сиздан илтимос қиламан, ёзинг, одамлар бу каби ҳийлаю найрангларга учмасинлар. Гарчи мен Сурияда бўлмасамда, ишонаман, у ерда яхши нарсанинг ўзи йўқ, – деди у киши.

2020-04-30, 02:54 687
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.