26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
''Каъбамсан, шеърият, эзгу эҳромим!..''

Туркистон вилоятининг “Жанубий Қозоғистон” ижтимоий-сиёсий газетаси, Қозоғистон ўзбек этномаданият бирлашмалари «Дўстлик» ҳамжамияти қошидаги «Ижодкор» адабий бирлашмаси ва «Адабиёт ва санъат» газетаси таҳририяти ҳамкорлигида атоқли ўзбек шоири Миртемир Турсунов таваллудининг 110 йиллигига бағишлаб ўтказиладиган “Каъбамсан, шеърият, эзгу эҳромим!” мавзуидаги “Назм юлдузлари – 2020” Халқаро онлайн танловининг Низоми

Танловнинг мақсади

Тадбирнинг мақсади – ўзбек адабиётига салмоқли ҳисса қўшган шоир Миртемирнинг 110 йиллик юбилейини муносиб нишонлаш, ёш авлодни унинг ижоди билан яқиндан таништириш, Қозоғистондаги ўзбек адабиётини ривожлантириш, истеъдодли ижодкорларни халққа танитиш ҳамда миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш.

 

Иштирокчиларга қўйиладиган талаблар

Танловда барча  ёшдаги ижодкорлар  иштирок эта олади. Уларнинг ёши, жинси, яшаш манзили чекланмайди. Ижодкорларни рағбатлантириш мақсадида танлов гуруҳлар орасида алоҳида ўтади.  (18 ёшгача бўлганлар, 18 ёшдан 45 ёшгача  ҳамда 45дан юқори ёшдаги ижодкорлар).

Асарлар бадиий савияси, адабий тил ва шеърият меъёрларига мослиги, мавзуларнинг аниқ ва тўлақонли ёритилишига кўра баҳоланади.

Танловга илгари эълон қилинмаган шеърий, насрий ва публицистик асарлар жорий йил 5 сентябргача janubiy@inbox.ru ҳамда adabiyotsanat@mail.ru эл. почталари ҳамда ижтимоий тармоқлар орқали қабул қилинади ва натижалар 6 сентябрда чиқарилади.

 

Танлов мавзуси

Танловга юборилган ижод намуналари Миртемир хотирасини ёдга олиш, дўстлик, тинчлик, Ватан, она диёрга меҳр-муҳаббат каби мавзуларни қамраши зарур.

Асарлар «Миртемир – 110 ёшда» бадиий танловига деб кўрсатилиши, шунингдек, унда ижодкорнинг исми-шарифи, манзили, алоқа телефони рақами ҳамда ёши кўрсатилиши керак.

 

Ғолибларни рағбатлантириш

Ҳакамлар томонидан “Энг яхши” деб топилган асар муаллифига Миртемир номидаги Халқаро адабий соврини топширилади. Ғолиб ва совриндорларга диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар берилади. Шунингдек, рағбатлантирувчи мукофотлар таъсис этилган. Миртемир ижодидан ёддан ўқилган энг яхши  видеоролик учун алоҳида соврин белгиланган. 

 

Мурожаат учун телефон: 8-775-92-40-422 (Баҳодир Оташ). 

Ташкилий қўмита.

 

2020-08-25, 05:12 1310
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.