26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Заковатли ва билимли ёшлар – келажагимиздир!

Роппа-роса 1 йил аввал муҳтарам Президентимиз халққа Мурожаат қилиб,  сиёсий транформациянинг асосий бешта йўналишини белгилаб берган эди. Унга кўра 2024 йилгача давлат хизматчилари ва миллий компанияларнинг ходимлари сонини 25 фоизга босқичма-босқич камайтириб бориш, кичик ва майда бизнес субъектларини уч йилга солиқдан озод этиш, рақамли  иқтисодиётни ривожлантириш ва бошқа муҳим чора-тадбирлар белгилаб олинган эди. 

Бу галги Мурожаатда Президентимиз Қасим-Жўмарт Тўқаев бизнесни пандемия шароитларида ривожлантиришга катта эътибор қаратганини қўллаб-қувватлайман. Сабаби, бутун жаҳонни оғир касаллик қамраб олган пайтда бу соҳани қўлга олиб, давлат миқёсида ёрдам берилишини тўғри қарор деб ҳисоблайман.

Таълим соҳасида ҳам Ҳукуматга янги топшириқлар берилди. Зеро, билимли ёшлар – келажагимиз. Заковатли ва билимли ёшларга кенг йўл очиб берилсагина, юртимиз обод бўлади.

Мамлакатдаги йирик корхоналар ва хомашё билан шуғулланадиган компаниялар илм-фанни молиялаштириб туриши зарурлигини таъкидлади. Даромадидан 1 фоизини илм-фан ва технологияни ривожлантиришга сарфлаш ҳақидаги фикрлари ўта ўринли. 

Биз ҳам имкон қадар муҳтарам Президентимизнинг  Мурожаатида айтилган фикрларини амалда қўллаб, давлатимиз фаровонлигини таъминлашга ўз улушимизни қўшишимиз керак.

Икромжон ҲОШИМЖОНОВ, “Дўстлик” Қозоғистон ўзбек миллий этномаданият бирлашмалари ҳамжамияти раиси, вилоят ўзбек драма театри директори, 2020-09-02, 03:36 982
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.