26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
''Бизнинг Бейсен'' – Туркистонда

Қозоқ телевидениесининг дарғаси, журналист Бейсен Қуранбек ҳақидаги эсдаликлар китоби тақдимоти Туркистон шаҳрида ўтди.

Ер жаннати Жетису минтақасидан туркий дунё бешиги Туркистон шаҳрига келган “Бизнинг Бейсен” китоби барча кутубхоналар тўридан жой олади. 

Тўпламда машҳур эл оғаларининг эсдаликлари, замондошларининг фикр-мулоҳазалари, оқинларнинг бағишловлари, оддий томошабинларнинг соғинчлари жамланган.

Оддий ва камтаринлиги билан кўпчиликнинг ёдида қолган жамоат фахрийсига бағишланган ижод маҳсулининг тақдимотида унинг Туркистон вилоятидаги ҳамкасб, дўст ва замондошлари иштирок этдилар. 

Аҳмад Яссавий номидаги халқаро қозоқ-турк университетининг илмий кутубхонасида ўтган маънавий тадбирда сўзга чиққан Бейсен Қуранбекнинг курсдоши, ҚР Журналистлар уюшмасининг Туркистон вилоят филиали раиси Ғалимжан Елшибай Яссавий номидаги халқаро қозоқ-турк университети журналистика кафедрасининг 3 нафар талабасига Бейсен Қуранбек номидаги стипендия тайинланишини маълум қилди.

Учрашув сўнгида “Бизнинг Бейсен” эсдалик китоби университет кутубхонаси ҳамда журналистика факультетига туҳфа қилинди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2020-10-10, 04:42 389
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.