26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
''АРИС'' – Премьер-лигада ўйнайди!

Туркистон вилоятида минтақавий футбол федерацияси ташкил қилиниб, Қозоғистон Республикаси уюшган жиноятчиликка қарши ҳаракат агентлигининг Туркистон вилоят департаменти раҳбари, генерал-майор Ҳаким Кўшқалиев президент этиб сайланди.

Мажлисда қатнашган вилоят ҳокимининг ўринбосари Сакен Қалқаманов болалар футболини ривожлантиришда янги услублар қўлланилишини айтди.

– Бугун – спорт ҳамжамияти ва жонкуярлар учун тарихий кун. Федерация олдида улкан вазифалар турибди. Вилоят жамоасини Премьер-лигага чиқариш, Туркистондаги янги ўйингоҳда “Президент кубоги” халқаро турнирини ўтказиш, болалар ва оммавий футболни ривожлантириш, шулар жумласидандир, – деди ҳоким ўринбосари.

Футбол мутахассислари иштирокида ўтган учрашувда минтақамизда футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Янги қурилган “Туркистон-арена” стадиони барча талабларга жавоб беради. Мамлакат футболини янгилаш мақсадида ташкил қилинган вилоят футбол федерациясининг мақсади – болалар ва ўсмирлар футболини ривожлантириш, қишлоқларда футбол савиясини УЕФА талабларига мос равишда ривожлантиришдан иборат.

Келгуси йилнинг янги мавсумида Премьер-лига жамоалари орасида Туркистон вилоятининг шарафини ҳимоя қиладиган “Арис” футбол клубининг таркиби аниқланади. Таъкидлаш жоизки, жорий йил биринчиликда жамоалар орасида “Арис” кумуш медални қўлга киритди. Энди касбий футбол жамоасининг номи ўзгартирилади.

Вилоят спорт бошқармаси раҳбари Қанат Жўлдиқараевнинг таъкидлашича, бир неча йил аввал вилоят ёшлари орасида машҳур бўлган “Дала ва қала” вилоят чемпионати яна давом эттирилади. Бундан ташқари, ҳудудимиздаги стадионларнинг инфратузилмаси Қозоғистон футбол федерациясининг талабларига мос равишда жиҳозланади.

Режага мувофиқ, янги мавсумда Премьер-лигада 14та жамоа қатнашади. 

2020-12-22, 03:22 601
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.