26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
''Миллий мактаб лигаси'' бошланди

Туркистонда “Миллий мактаб лигаси” спорт мусобақасининг очилиш маросими ўтди

Пандемия “туфайли тўхтатилган жамоавий спорт мусобақалари Туркистон шаҳрида изга туширилмоқда. Тўртта жамоа қатнашадиган “Миллий мактаб лигаси”нинг саралаш ўйинлари тўрт кун давом этди. Унда карантин қоидаларига тўлиқ амал қилинади. Иштирокчиларнинг тана ҳарорати текширилиб, оралиқ масофа сақланади. Миллий мактаб лигаси доирасида волейболдан уюштирилган шаҳар саралаш ўйинларини томоша қилишга келган Туркистон вилояти ҳокими Ўмирзақ Шўкеев ўқувчиларга муваффақият тилади.

– Ғалабага ишончинглар ҳеч қачон сўнмасин. Ҳамиша жисмонан бақувват, соғлом бўлишга интилинглар. Сизларга мерос бўлиб қолаётган эл бирлигини кўз қорачиғидек асраб-авайланглар! Ғалабали одимларингиз бардавом бўлсин, – деди вилоят раҳбари.

Миллий мактаб лигаси доирасида футбол, баскетбол, гандбол, волейбол спорт турларидан ўтадиган мусобақаларга спорт мактабидан мураббий, касбий мутахассислар бириктирилган. Мусобақа иштирокчиларининг ўз логотипи, мадҳияси мавжуд. Ўқувчиларни мусобақага махсус автобуслар ташийди. Саралаш мусобақалари январь ойида ниҳоясига етиб, сўнгра туманларнинг чемпион жамоаси аниқланади.

Мазкур лига мусобақаларида энг кучли спортчи-ўқувчилар қатнашмоқда. Ғолиб жамоалар вилоят, республика, халқаро мусобақаларда қатнашиб, юрт шарафини ҳимоя қилади. 

Март ойида лига ўйинларининг вилоят босқичи уюштирилади.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2021-01-14, 04:31 499
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.