26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Деҳқон қўмсаб даласини...

Жетисай туманининг деҳқонлари карам экишни бошлади. Дала ишларини эрта бошлаган Атамекен, Ералиев қишлоқ окуруглари деҳқонлари ҳозирнинг ўзида жами 12 гектар ерга карам ўтқазиб улгуришди.

“Ұлман ата” деҳқон хўжалиги раиси Бақит Қўрғанбаев карам кўчатини экишни декабрь ойида бошлаб юборган.

– Туманимизга баҳор эрта келади. Йилда об-ҳавонинг мана шундай қулайлигидан самарали фойдаланиб, дала ишларини барвақт бошлашга ҳаракат қиламиз. Ҳозирги кунда 2 гектар майдонга карам ўтқаздик. Ўтган йили шу ердан 70 тонна ҳосил олганмиз, бу йил 100 тоннага еткзишни режалаяпмиз, – деди хўжалик соҳиби.

Ералиев қишлоқ округи миришкори Нурбўл Аметов эса жорий йилда экин майдонида томчилатиб суғориш усулидан фойдаланмоқда.

У бу усул карам ҳосилдорлигини икки баравар оширишини айтди. Деҳқонлар асосан карамнинг 65 кунда етиладиган “Заказ” ва “Валикор” навларини экмоқда.

Таъкидлаш жоизки, жами туманда бу йил 78 500 гектар майдонда деҳқончилик қилиш  режаланмоқда. Шу жумладан, 1000 гектари эртапишар карамга мўлжалланган. Ўтган йили 1007 гектарга карам экилиб, ундан 36 минг тонна ҳосил олинган.

2021-01-23, 02:04 532
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.