26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Эмлаш бошланди

Қозоғистонда коронавирусга қарши вакциналаш бошланди. Вилоят ҳокими ўринбосари Арман Сабитов, жамоат саломатлиги бошқармаси раҳбари Марат Пашимов, бош санитар шифокор Нурбек Нишанов дастлабкилардан бўлиб, Россиянинг Sputnik V вакцинаси билан эмланди. Улар аввал шифокорларнинг кўригидан ўтди. Эмлаш Туркистон шаҳридаги марказий шифохонада амалга оширилди. Бугун вилоятимизда 250 кишини эмлаш кўзда тутилган.

Таъкидлаш жоизки, Давлат раҳбари Қ. Тўқаевнинг топшириғига мувофиқ, Қозоғистонда 1 февралдан бошлаб кўнгилли равишда аҳолини босқичма-босқич эмлаш бошланди. Вилоятимизга Россия Sputnik V вакцинасининг дастлабки партияси – 1300 дона етказилиб, туманларга тарқатилди. 

Вакцинани фақат балоғат ёшига тўлган Қозоғистон фуқаролари олади. 950 минг киши қатнашадиган эмлаш жараёни 2021 йилнинг охиригача давом этади. Биринчи босқичда, юқумли касалликлар шифохонаси, тез тиббий ёрдам хизмати, жонлантириш бўлими, қабул бўлимининг тиббиёт ходимлари эмланади.

Эмлашдан аввал фуқаролар шифокор кўригидан ўтишлари шарт. Бунинг учун тиббиёт ходимлари махсус ўқитилиб, эмлаш хоналари тайёрланди. 

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2021-02-02, 03:41 755
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.