26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
200та мактаб қурилади

2020 йилда Қозоғистонда 200та мактаб барпо этилади. Буни  Ҳукумат йиғилишида ҚР Таълим ва фан вазири Асхат Аймағамбетов маълум қилди.

– Инфратузилма  масалалари ҳали ҳам долзарб бўлиб қолмоқда. Президентимиз топшириғига биноан бу йил 200та мактаб қурилади. Янги таълим муассасалари қурилиши тўрт йўналишда олиб борилади, улар – давлат-хусусий ҳамкорлиги доирасида, модулли, хусусий мактаблар тармоғини ривожлантириш ва давлат бюджети ҳисобидан барпо этиш, –  деди Асхат Аймағамбетов. Унга кўра, мактабларни қуриш бўйича йўл харитаси 10 февралга қадар тасдиқланади. 

Эслатиб ўтамиз, Президент ҚР Таълим ва фан вазири Асхат Аймағамбетов билан учрашув чоғида махсус таълимга муҳтож болалар сони тобора кўпайиб бораётганини таъкидлаб, билим даргоҳлари қуришни жорий йилдан бошлашни топширган эди:

– «Nur Otan» партиясининг сайловолди дастури  доирасида 2025 йилга қадар 800 та янги мактаб қуриш ваъда қилинган. Бу ишни ҳозирдан бошлаш керак. Бу йил мен 200та янги мактаб қуришни   топшираман.

2021-02-04, 03:18 546
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.