26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Сайрам тумани – пешқадамлар сафида

Эгемен элимизнинг бугунги кунда миллионли аҳолига учта мегаполиси бўлса, саноати ривожланган туман-қишлоқларнинг ҳам сони ортиб бормоқда. Бу борада Сайрам туманининг улуши зўр.

Буни Сайрам тумани ҳокими Уласбек Садибеков 2020 йилда амалга оширилган ишларга доир ҳисоботида таъкидлади.

Гўшт маҳсулотлари етиштиришда донг таратган Сайрам тумани нафақат элимиз, балки хориж давлатларига экспорт қилишда машҳур, қишлоқ хўжалиги соҳасида етакчи. Фавқулодда ва карантин шароитига қарамай, 2020 йилда туманнинг муҳим ижтимоий-иқтисодий тараққиёт кўрсаткичлари барқарор бўлди. Чунончи, иқтисодиётнинг асосий соҳаларида юксалиб, саноат маҳсулоти 8,4 фоиз, қишлоқ хўжалиги маҳсулоти 62 фоизга ортди. Ялпи минтақавий маҳсулот кўлами 158,6 млрд. тенгега етди. Шунингдек, 62 минг квадрат метр уй-жой фойдаланишга берилди.

Саноат соҳаси туман иқтисодиётига туртки берадиган асосий соҳада, ўтган йилда 30 млрд. тенгелик маҳсулот ишлаб чиқарилди. Индустриялаштириш харитаси доирасида 89та иш ўрнига эга 5та лойиҳа ишга туширилса, ундан ташқари 42 ишчи ўринига эга 2та лойиҳа ҳам самарали амалга ошди. Натижада 2,3 млрд. тенге сармоя жалб қилиниб, туманда жами 131 иш ўрини очилди.

Туманда 15309 кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектлари бор. “Оддий буюмлар иқтисодиёти” дастури доирасида 3,5 млрд. тенгелик 22та лойиҳа молиялаштирилди. “Бизнеснинг йўл харитаси – 2020” давлат дастури доирасида кичик бизнес субъектларига давлат грантлари асосида 29 млн. тенгега 6та лойиҳа тавсия қилинган эди. 4 млн. тенгега 1та лойиҳа тасдиқланиб, давлат грантига эга бўлди.

Қишлоқ хўжалиги соҳасида ўтган йили 89 млрд. тенгелик маҳсулот етиштирилди. Туман миришкорлари 52 минг гектар ерда деҳқончилик қилишди, 140 минг тонна сабзавот, 54 минг тонна картошка, 15 минг тонна мева-резавор етиштирилиб, 34 минг тонна ғалла хирмони кўтарилди. Натижада йиллик режа ортиғи билан бажарилди. 154 гектарда томчилатиб суғориш тизими жорий қилиниб, янги технология қўлланилаётган майдон 500 гектарга етди. Иссиқхоналарнинг умумий майдони 48 га, интенсив боғ майдони 467га етди. Қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилган тадбирлар натижасида Туркистон шаҳрида ўтган “Олтин куз - 2020” да туманнинг қатор соҳаларда илғорлиги эътироф этилиб, вилоятдаги энг яхши учлик таркибидан ўрин эгаллади.

Туман бюджетининг тушумлар кўлами 43,4 млрд. тенгени ташкил этди. Қишлоқ инфратузилмасини янгилаш мақсадида қабул қилинган “Овул – эл бешиги” лойиҳаси доирасида Ақсу ва Манкент қишлоқларини ривожлантиришга 805,0 млн. тенге ажратилди. Натижада ички йўллар ўрта таъмирдан ўтказилиб, 1та мактаб, 1та Маданият уйи ва марказий касалхона биноси тубдан таъмирланди.

Манзилли ижтимоий ёрдамнинг янги шаклига мувофиқ, кам таъминланган 4348 оилага 1,3 млрд. тенге кўламида ижтимоий кўмак берилди. Давлат томонидан салмоқли маблағ олган оилалар эса ўз ишини очиб, оила фаровонлигини ошириш имкониятига эга бўлди. Вилоят ҳокимининг ташаббуси билан амалга оширилаётган “Ғамхўрлик” дастури доирасида 112та кам таъминланган оилага 23,9 млн. тенгелик ёрдам кўрсатилган.

Туманнинг иккита тиббиёт муассасасида коронавирус инфекцияси билан хасталанган беморларни даволаш учун 70 ўринли стационар ташкил қилинди. Шунингдек, Қорабулоқ қишлоғидаги “Сапа” тиббиёт марказида 30 ўринли карантин стационари очилган. Сайрам туман марказий касалхонасида COVID-19 вирусига қарши ПЗР таҳлилига мўлжалланган лаборатория ишга туширилган.

2020 йил бутун дунё учун мураккаб йил бўлишига қарамай, туман ёшлари мустақил ҳаётга тайёр эканлигини исботлашди. Туман кўнгиллилари 6000дан зиёд тиббий ниқоблар, 7000дан зиёд ахборий варақаларини тарқатишди. Ижтимоий жиҳатдан кам таъминланган оилаларга озиқ-овқат етказиш ишларида фаоллик кўрсатишди.

Таълим соҳасига 31,0 млрд. тенге ажратилган. Туманда янги ўқув йилида 76та мактабда жами 1-11-синфларда 56139 ўқувчи таҳсил олмоқда. Масофадан ўқитиш тартиби жорий этилгач, кўп болали ва турмуши ночор оила фарзандлари 2055та компьютер, 877та планшет, 477та компьютер, 3488 ноутбуклар билан таъминланди. 2020 йили 1,7 млрд. тенгега 7та таълим иншооти қурилиши олиб борилиб, 1200 ўринли 2та янги мактаб, 900 ўринли 3та мактабга қўшимча ўқув бинолари фойдаланишга топширилди, 2та иншоот 2021 йилга ўтди. Натижада Қорабулоқ қишлоғидаги 92-сонли авария ҳолатидаги мактаб масаласи ҳал қилинди.

Умуман, ўтган йил ҳар бир соҳада эришилган ютуқлар етарли, энди галдаги вазифалар ҳам залворли. “Еңбек” давлат дастурига асосан, бандликнинг фаол ижросига ишсизларни жалб этиш, саноат соҳасида янги корхоналарни ишга тушириш, туман фуқароларини сифатли инфратузилма билан таъминлаш ва ижтимоий таъминот бўйича давлат қўллови тадбирларини давом эттириш кўзда тутилган.

Мухтабар УСМОНОВА, 2021-02-06, 03:25 516
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.