26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Маулен Ашимбаев: Ўзбекистон Қозоғистоннинг Марказий Осиёдаги асосий савдо ҳамкори

Парламент Сенати раиси Маулен Ашимбаев Ўзбекистоннинг Қозоғистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Саидикром Ниёзхўжаев билан учрашди, дея хабар беради Сенат матбуот хизмати.

Учрашувда парламентлараро алоқалар, шунингдек, иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди. 

– Ўзбекистон Қозоғистоннинг Марказий Осиёдаги асосий савдо ҳамкоридир. Биз давлатлар раҳбарларининг савдо-иқтисодий ва трансчегаравий ҳамкорлик тўғрисидаги келишувларига юксак аҳамият берамиз. Шу билан бирга, маданий-гуманитар, ижтимоий ва бошқа соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорлик жадал ривожланмоқда, – деди Маулен Ашимбаев. 

Сенат Спикери Мажлис ва Сенатнинг шу йил 10 январь куни ўтган сайловларни кузатишда Ўзбекистон томонининг фаол иштироки учун С. Ниёзхўжаевга миннатдорлик билдирди ва ушбу тадбир мамлакатни янада ривожлантириш учун муҳимлигини таъкидлади. 

Сенат Спикери Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги барча соҳаларда алоқалар жадал ривожланиб бораётганини таъкидлади. Шунингдек, бутун Марказий Осиё минтақасининг муваффақиятли иқтисодий тараққиёти, барқарорлиги ва хавфсизлиги асосан Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги яқин ва мувофиқлаштирилган ҳамкорликка боғлиқлиги қайд этилди. 

Маулен Ашимбаев, шунингдек, Сенатда бу йил Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги парламентлараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш борасида фаол иш олиб борилаётганини таъкидлади.

 

2021-02-11, 03:56 586
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.