26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ойига 6000 дона ўйинчоқ

Шимкентлик тадбиркор Рабиға Байтемирова Қозоғистонда ягона «Navruz Plastik – ShR» ўйинчоқ корхонаси раҳбари. У жорий йилда 15 йиллигини нишонлайди. 

Бир неча йил муқаддам маҳаллий бозорда пайдо бўлган корхона маҳсулотларига сўнги пайтларда талаб ортмоқда. Бугунги кунда заводда ўйинчоқ машиналарнинг 10 тури ва конструкторнинг 5 тури чиқарилади.

1995 йили ўйинчоқлар улгуржи савдоси билан шуғулланиш мақсадида очилган корхона 2010 йилдан бошлаб «Қозоғистонда ишлаб чиқарилган» тамғаси босилган ўйинчоқларни ишлаб чиқармоқда ва улар Шимкент шаҳри бозорлари ва вилоятимизнинг барча туманларида сотилмоқда. Келгусида Қирғизистон, Туркия ва Эронга экспорт қилинади.

Рабиға Байтемированинг айтишича, баҳоси хитой ўйинчоқларидан икки баравар арзон ва улар барча халқаро экологик талабларга тўлиқ жавоб беради.

Сифатли пластмассадан ясалган, ўйинчоқлар бола соғлиги учун хафсиз.

Тадбиркорлар ишлаб чиқариш дастгоҳларини харид қилиш учун “Бизнеснинг йўл харитаси – 2020” дастури доирасида «Даму» жамғармасидан кредит олган. Корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати ойига 4-6 минг дона маҳсулотни ташкил қилади. Лекин уни 10 минг донагача кўпайтириш устида иш олиб борилмоқда.

Ҳозирги кунда корхонада ишлаб чиқариш тўлиқ йўлга қўйилиб, 20 одам иш билан таъминланган. Тадбиркорлар индустриявий минтақада фаолият юритмоқда.

Корхона ишлаб чиқариш қувватини янада орттириб, яқин ва олис хориж бозорларига чиқишни режаламоқда.

Шимкент шаҳар ҳокимлигининг матбуот хизмати, 2021-02-13, 04:02 516
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.