26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Сайрам туманининг ялпи маҳсулот ҳажми 158 млрд. тенгедан ошди

Сайрам туманида 2020 йили ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 158,6 млрд. тенгега етган. 2019 йилга нисбатан ўсиш 5,8 фоизни ташкил этмоқда. Минтақавий маҳсулотнинг 57 фоизи қишлоқ хўжалиги соҳасига тегишли. Саноат соҳасида ўсим 8,4 фоизга ошса, қишлоқ хўжалиги маҳсулоти 6,2 фоизга ўсган. 

Шу билан бирга, ўтган йили туманда саноат соҳасида 30 млрд. тенгелик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, вилоятдаги улуши бўйича 4-ўринни эгаллаган. 

Шунингдек, ҳудудга 2,3 млрд. тенге сармоя жалб этилиб, жами 131та иш ўрини очилган.

Қишлоқ хўжалиги соҳасида 89 млрд. тенгелик маҳсулот етиштирилиб, вилоятдаги улуши бўйича 2-ўринни эгаллади. Чунончи, чорвачиликда 51,8 млрд. тенге, деҳқончиликда 36,9 млрд. тенгелик маҳсулот етиштирилган. 

Янгидан 154 гектарга томчилатиб суғориш тизими жорий этилиб, иссиқхоналарнинг умумий майдони 48 гектарни ташкил этди. Шунингдек, вилоятдаги энг йирик мол бўрдоқилаш мажмуаси ҳисобланадиган “Нурим Групп” МЧБ янги технологияларни татбиқ этиб, қўшимча 5 минг бош буқа харид қилди. Ҳозирги кунда бу ерда 15 минг бош қорамаол бўрдоқиланмоқда. 

Туркистон вилоятининг минтақавий коммуникациялар хизмати, 2021-02-13, 04:20 453
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.