26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қозоғистон ва Ўзбекистон икки мамлакат шаҳарларини боғловчи темир йўл қуришни режалаштирмоқда

2021 йил 12 февралда ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири Бейбит Атамқулов Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Саидикром Ниёзхўжаев билан учрашди. 

Музокараларда икки томонлама ҳамкорликни чуқурлаштириш истиқболлари муҳокама қилинди. Хусусан, инфратузилма лойиҳаларига алоҳида эътибор қаратилди, дея хабар беради ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлигининг Telegram канали. 

Қозоғистон ва Ўзбекистон икки мамлакатнинг сайёҳлик салоҳиятини юксалтиришга имкон берадиган тезюрар Туркистон – Шимкент – Тошкент темир йўлини барпо этиш устида ишламоқда. Бундан ташқари, Ўзбекистон ҳудудига борадиган Мақтаарал – Дарбаза янги линиясини барпо этиш режаланган. Ушбу лойиҳа Сариағаш назорат-ўтказиш пунктидаги юкни сезиларли даражада камайтиради. Шунингдек, Туркистондан Тошкентга янги тезюрар автомагистрални ишга тушириш режаланмоқда. Вазир ва элчи, ҳаво алоқасини муҳокама қилдилар. Коронавирус пандемиясига қарамай, икки мамлакат ўртасида қатновлар мунтазам равишда амалга оширилмоқда. Келгусида уларнинг сонини кўпайтириш, шунингдек, Ўзбекистоннинг Урганч, Самарқанд, Нукус шаҳарларидан Қозоғистоннинг Туркистон, Ақтау ва Тараз шаҳарларига янги йўналишлар очиш режалаштирилган.

 Йиғилиш иштирокчилари инфратузилма лойиҳаларидан ташқари, саноат лойиҳаларига ҳам эътибор қаратдилар. 

Томонлар Қозоғистонда машинасозликка, шунингдек, Ўзбекистонда фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган қўшма корхоналарни ташкил этишни кўзламоқда. Шунингдек, Шимкент шаҳрида дори воситалари ва гигиена воситалари ишлаб чиқарадиган завод қурилиши режалаштирилган.

Хабар 24., 2021-02-16, 02:09 559
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.