26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қурилиш суръати кучайтирилади

Вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеев Туркистон шаҳридаги қатор қурилиш иншоотларини оралаб, амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Маъмурий-тадбиркорлик марказида барпо этилаётган уйларда бўлиб, Б. Саттарханов шоҳкўчасидаги биноларнинг ташқи меъморий қиёфасини созлаш ишларини пухталади. Кентов – Туркистон йўналишидаги “Ғарбий Европа – Ғарбий Хитой” автойўли оралиғидаги Арис – Туркистон каналидаги кўприкнинг қурилиш ишлари билан танишди. Масъул раҳбарларга топшириқлар бериб, қурилиш суръатини оширишни топширди.

Мазкур ҳудудда пиёдалар йўлакчасига ҳам ёритиш мосламалари ўрнатиш назарда тутилган. Автомобиль йўлидан ташқари, эни 2 метрли пиёдалар йўлакчаси ва имконияти чекланган одамлар учун махсус нишаб йўлка қўйиш кўзда тутилган. Шунингдек, бу ерда кичик меъморий шакллар, шағамлар, ўриндиқлар, аҳлат қутилари, тўсиқлар ўрнатилади.

Вилоят раҳбари Ўмирзақ Шўкеев Б. Саттарханов шоҳкўчаси бўйидаги “Темирйўлчилар истироҳат боғи” ва “Туркийлар боғи”да бўлди. Бу ерда учинчи босқич ишлари амалга оширилмоқда. Ҳозир фаввораларга жой тайёрланмоқда. 15 гектарни ташкил қиладиган ҳордиқ масканида 190 нафар ишчи ва 80та техника меҳнат қилмоқда. “Туркийлар боғи”да эса махсус деворлар, фавворалар ўрнатилди. Минтақа раҳбари ишни сифатли бажариб, аҳолига қулай шароит яратиш муҳимлигини таъкидлади.

Шундан сўнг, ҳоким “Карвон сарой” мажмуасини кўздан кечирди. Ҳозир истироҳат боғида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари бажарилмоқда. 

Ў. Шўкеев вилоят илмий-оммабоп кутубхонаси ва “Тўнғич Президент истироҳат боғи”да амалга оширилаётган ишлар билан ҳам танишди ва иншоотларни ўз муддатида топшириш вазифасини юклади.

2021-02-18, 02:25 483
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.