26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Гидлар малака оширмоқда

Туркистон вилоятининг туризм бошқармаси “Turkistan Tourizm Center” сайёҳлик ахборот маркази билан ҳамкорликда Туркистон шаҳрида салоҳиятли гид-экскурсоводлар учун махсус сабоқлар уюштирди.

Мақсад – вилоят сайёҳлик масканлари билан таништиришнинг касбийлик сифатини ошириш ва минтақамизга келадиган меҳмонлар ва сайёҳлар билан ишлайдиган гид-экскурсоводларнинг малакасини ошириш ва тайёрлашни кўзда тутади.

Минтақанинг тарихи, қозоқ халқининг маданияти ва анъаналарини яхши биладиган касбий гид-экскурсовод вилоятга келувчи меҳмонларда илк таассурот қолдирувчи шахслардан биридир.

Ўз навбатида, семинарга қозоқ, турк, инглиз тилларини етук ўзлаштирган 50 нафар юқори курс талабаларини ўқитиш ва уларни келажакда касбий гид-экскурсовод сифатида тайёрлаш, уларни республика ягона рўйхатига киритиш режалаштирилган.

Иштирокчилар гид-экскурсоводлар саводхонлигини ошириш, билимини такомиллаштириш мақсадида туризм соҳасида меҳнати сингган, тарих фанлари доктори, профессор Қўжа Муқтар Бақадирули ва гид-экскурсовод, доцент Майра Рахимбековадан таълим олишмоқда.

Семинар-тренинг натижасида минтақанинг туристик иншоотлари ҳақидаги ахборотни сифатли етказиш, малакали кадрларни рағбатлантириш, туристик индустрия соҳасида инсоний захираларни ривожлантириш, йўналишларни тўғри режалаштириш, гид-экскурсовод хизматининг сифатини ошириш ҳақида атрофлича мулоҳазалар юритилди.

Ишонамизки, гидлар томонидан олинган янги билим ва кўникмалар пандемиядан кейинги даврда 

сайёҳларга юксак даражада хизмат кўрсатишга ёрдам беради.

“Жанубий Қозоғистон” мухбири, 2021-02-23, 02:33 628
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.