26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Энди яйловлар ҳам эътиборда

Йил сўнггигача минтақада яйловлар майдони 742 минг гектарга ёки 21 фоизга ортади

Туркистон вилояти ҳудудидаги яйловларни давлат тасарруфига қайтаришнинг 5 йўналишли лойиҳаси 

тайёрланди. Вилоят ҳокимининг топшириғига кўра, яйлов етишмайдиган 152та аҳоли манзилида бу ишларга устуворлик берилади. Буни минтақа раҳбари Ўмирзақ Шўкеев  девон мажлисида маълум қилди.

Тадбирда вилоят ер муносабатлари бошқармаси раҳбари Самат Рамазанов ер соҳасига оид берилган топшириқлар ижроси ҳақида ахборот берди. Тасдиқланган режага мувофиқ, жорий йилнинг биринчи ярмида 66,4 минг гектар, 2-ярмида 63,2 минг.га, жами 130 минг гектарга яқин яйлов майдонларини аҳоли эҳтиёжига бериш режалаштирилган. Натижада йил охиригача бундай ерлар майдони 742 минг гектарга етади. Жами Туркистон вилоятида 3 млн. 200 минг гектар яйловбоп ер мавжуд. Улар қишлоқ округлари ҳокимлари тасарруфига берилади. Фуқароларнинг бошқа эҳтиёжлари учун зарур ер маҳаллий жамоат назорати уюшмаларининг розилиги билан берилади. Ушбу йўналишдаги тадбирлар вилоят раҳбарининг  доимий назоратида бўлади.

Вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеев раислигида ўтган мажлисда Туркистон шаҳри ҳудудини кўкаламзорлаштириш юзасидан амалга оширилган ишларга масъул бошқарма раҳбарлари ахборот беришди. Шаҳарни кўкаламзорлаштириш учун масъул 32 шўъбанинг ҳар бири 10 минггача дарахт кўчатлари ўтқазади ва сув тизимини ўрнатади. Ҳозир улар қудуқлар қазиб, насослар ўрнатишмоқда. Майсазорларда ёмғирлатиб суғориш тизими жорий қилинмоқда. Келгусида дарахтларни паспортлаш бошланади. Велойўлаклар тўшалиб, кўчаларга ёритиш ускуналари ва қулай ўриндиқлар ўрнатилди. Ушбу ҳудудларда шанбаликлар уюштирилмоқда.

Девон мажлисида вилоятда сув тошқинининг олдини олиш масалалари муҳокама қилинди. “2021-2023 йилларга мўлжалланган сув тошқинига қарши чора-тадбирлар мажмуаси” йўл харитаси лойиҳасига кўра, дарё соҳилларини мустаҳкамлаш, таъмирлаш ишлари назоратга олинган. Бунинг учун вилоят ҳудудидаги фуқаровий мудофаа тузилмаларининг 5 мингдан зиёд шахсий таркиби, 1 мингдан зиёд техникаси тахт.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2021-02-25, 00:07 112
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.