26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
''Тотли'' бизнесга ёрдам борми?

“Тотли” бизнесни бошдан бошлаш учун қанча маблағ керак? Давлат бу соҳани қўллаб-қувватлаш учун қанча субсидия бермоқда?

Келинг, мутахассислар фикрига таяниб, бу тармоқ борасида бироз маълумотлар берайлик.

Асаларичилик соҳаси бошқаларга қараганда очиқ ва шаффоф. Масалан, агар тадбиркор 100та ари уясини сотиб олмоқчи бўлса, 1 миллион тенге керак экан. Асалари тўпламлари (пчелопакет) учун эса 1,4 млн. тенге. Қўшимча ускуналарни ҳисобга олганда, жами 4 млн. тенге. Ушбу соҳада куч синамоқчи бўлган одамда транспорт воситаси ва шахсий ери бўлса, айни муддао. 

Биринчи йили агар об-ҳаво шароити яхши бўлса, тўпланган асални сотиш билан сарфланган маблағнинг ярмини қайтариш мумкин экан. Йилига битта асалари оиласи учун 15 минг тенге атрофида сарфланади.

Аслида, асаларичилик фақат иккинчи ёки учинчи йилда фойда келтиради. 

Бугунги кунда давлат асаларичиларга субсидия бериш орқали ёрдам бермоқда. 

Давлатнинг ушбу ёрдамини кенгроқ тушунтириб бериши учун Шимкент шаҳар ҳокимлигининг қишлоқ хўжалиги ва ветеринария бошқармаси раҳбари Асқар Сакенули Қанибеков билан суҳбатимизни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

– Дейлик, шимкентлик бир тадбиркор асаларичилик соҳасида кучини синаб кўряпти. Айтишича, биринчи йил 500 кило асал олибди. Килосини 1000 тенгедан сотибди. Иккинчи йили бир тоннагача асал олган. Маҳсулотни ярмаркаларда сотишга тўғри келган. Ҳозирча у барча ишларни анъанавий усулларда бажармоқда. Келажакда хориждан ускуна келтириб, селекция, замонавий технологиялар жорий қилмоқчи. Давлат қайси ҳолатларда  унга ёрдам беради ва бунинг учун қандай ҳужжатлар зарур?

– Ҳозирги кунда Қозоғистонда, хусусан Шимкент шаҳрида ҳам асаларичилик хўжалиги жадал суръатлар билан ривожланмоқда.  Соҳага ажратиладиган имтиёзлар “2017-2021 йилларда агросаноат мажмуасини ривожлантириш” дастурига мувофиқ амалга оширилади. Шунингдек, 2018 йилда “Наслдор чорвачиликни ривожлантириш, чорвачилик маҳсулдорлиги ҳамда маҳсулот сифатини оширишни субсидиялаш” қоидалари қабул қилинди. 

Давлат наслли асаларичиликни субсидиялайди, бу иш билан шуғулланаётган тадбиркорлар давлат ҳисобидан ўқитилади, асал муми ишлаб чиқариш, асални қадоқлаш, асалари пакетларини ишлаб чиқариш учун цехлар очишга насиялар берилади ва асаларичилик  кластерини шакллантириш қўллаб-қувватланмоқда. Республикада Қозоғистон асаларичилар миллий уюшмаси ҳам тузилган. 

– Шимкент шаҳрида асаларичилик билан шуғулланаётганларга келсак, 5та хўжаликка, яъни 2750та ари уясига 13,7 млн. тенге ажратилди. 

2019 йилда эса 11та хўжаликка – 84525та уяга 42,3 млн. тенге, 2020 йилда 19та хўжаликка – 16000та уяга 80 млн. тенге миқдорида субсидия берилди. 

– Шунда битта асалари оиласига қанча тенге субсидия берилмоқда?

– Битта асалари уясига бериладиган субсидия миқдори 5000 тенге.

– Субсидия олиш тартиби қандай?

Давлатдан субсидия олиш тартиби қуйидагича: Шимкент шаҳри ҳудудида асаларичилик билан шуғулланаётган хусусий ёки ҳуқуқий шахслар субсидия олиш қоидасига мувофиқ, субсидиялаштиришнинг ахборий тизими – subsidy.plem.kz электрон тизимидаги онлайн хизматга киргач, у ердаги тартиб билан танишади (электрон калит, рўйхатдан ўтиш ва сайт талаблари). Махсус аризани тўлдириб, бошқармамизга йўллайди. Бошқарма 2 иш куни ичида тўлов учун юборади. 

–  Субсидия олиш учун камида нечта ари уяси бўлиши керак?

– Ариза берган пайтда камида 10та ари уяси бўлиши шарт.

– Яна қандай талаблари бор?

– Асаларининг насли Республика палатаси берган асл насл мақомига эга бўлиши зарур.  

– Субсидия учун ҳужжат топширишнинг сўнгги муддати қачон?

Жорий йил 15 апрелдан 1 октябргача.

Кўриб турганингиздек, соҳага  давлатимиз имтиёз бермоқда. Асалари асосан баҳор ва куз фаслида асал тўплайди. Энг яхши маҳсулот эса баҳорда йиғилади. Шунинг учун субсидия  ҳужжатларини топширишда кечикманг. 

 

 

Н. МАВЛОНОВА, 2021-02-27, 02:51 682
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.