26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Импорт ўрнини босади

Туркистон вилояти спортчилари, шифокорлари ва мактаб ўқувчиларининг махсус либослари “Turkestan Textile “БК” фабрикасида тикилади. Бугунги кунда корхонада 200 мингдан зиёд махсус либосларга буюртма олди.

Вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеев мисли кўрилмаган қисқа муддатда ишга туширилган тикувчилик фабрикасига борди. Мамлакат маҳсулоти улушини оширишга таъсир кўрсатадиган ижтимоий аҳамиятга эга корхона, таълим, тиббий муассасалар ва жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари билан ҳамкорликда ишламоқда.

– Бугунги кунда Ҳукуматнинг асосий мақсади – ички бозорни ҳимоя қилиш ва миллий иқтисодиётни ривожлантиришдан иборат. Галдаги вазифа – импортга тобеликдан холо с бўлиб, ўз саноатимизни имкон қадар ривожлантириш, – деди вилоят ҳокими. 

 Минтақа раҳбари Ўзбекистон Республикаси билан ҳукуматлараро саноат кооперациясини ривожлантиришда ушбу лойиҳанинг самарадорлигини таъкидлаган эди. Қисқа муддатда фабрикада тайёр маҳсулотнинг бой ассортименти шаклланди. Корхона Baoyu ва Jack фирмаларининг 400дан зиёд замонавий ускуналари билан жиҳозланган. Унинг 333таси автоматлаштирилган ва сўнгги намунадаги тикувчилик машиналари.

Ижтимоий лойиҳа доирасида бугунги кунда 72 одам доимий иш билан таъминланган. 180 одам мана шу фабрикада ишга жойлашиш учун тикувчиликнинг сир-асрорларини ўзлаштирмоқда. 

Индустриявий ҳудудда бугунги кунда 83 млрд. тенгелик 7та сармоявий лойиҳани амалга ошириш режаланмоқда. Натижада, 3 мингга яқин янги иш ўрни очилади. Шу жумладан, бу ерда маиший техника заводи ветеринария воситалари, желатин ва қишлоқ хўжалиги техникасини ишлаб чиқарадиган иккита завод, тиббиёт игналари ва қурилиш материаллари заводлари фаолият бошлайди.

Йирик хорижий сармоядорлар сафига VETAL, Artel, Daedohg ва “Урал” автомобиль заводи” ЖҲ киради.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2021-02-27, 03:05 610
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.