26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Беморларга қулайлик

Сайрам аҳоли манзилидаги 3-сонли Шимкент шаҳар шифохонаси Сайрам, Қоратепа, Исфижоб, Қизилсув, Турдиобод, Ўтемиш, Шапирашти даҳаларидаги 70 мингдан зиёд аҳолига тиббий хизмат кўрсатади. 

Терапия, болалар, туғруқхона, жарроҳилик, асаб касалликлари, жонлантириш бўлимларидан иборат тиббиёт муассасасида 180 нафар беморга даволаниш имконияти мавжуд. 300 нафардан зиёд тиббиёт ходими беморларнинг шифо топиши учун меҳнат қиладиган муассаса фаолиятидан аҳоли миннатдор.

Яқинда шифохонага компьютер томография ускунаси ўрнатилиб, уч нафар мутахассис ишга қабул қилинди. Унинг очилиш маросимида Шимкент шаҳар соғликни сақлаш бошқармаси раҳбари Б. Пазилов қатнашиб, баҳоси 160 миллион тенгелик ускунанинг ўрнатилиши беморларни даволаш сифатининг яхшиланишига сабабчи бўлишини таъкидлади.

– 1980 йилларнинг ўрталарида иш бошлаган шифохонага компьютер томография ускунасини ўрнатдик. Тиббиёт муассасасининг моддий-техника базасини янада бойитиш режамиз бор. Эндиликда беморлар оворагарчиликдан халос бўлдилар. Карантинда тиббий ускуналар етишмаслиги сезилди. Шу сабабли, шаҳардаги 2, 3-шифохона ва юқумли касалликлар касалхонасига шундай ускуна ўрнатдик ва улардан самарали фойдаланиш учун ходимларни қайта ўқитдик, – деди бошқарма раҳбари.

Муассаса бош шифокори Ибрагим Ташев журналистларга замонавий ускунанинг афзалликлари ҳақида маълумот бериб, аҳоли саломатлигини тиклаш, умр кўриш кўрсаткичларини яхшилашда унинг хизмати беқиёс бўлишини таъкидлади. 

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ, 2021-03-02, 05:00 126
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.