26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Сармоядорлар – ҳақиқий ватанпарварлар

Ўмирзақ Шўкеев раислигида 25та йирик сармоядор иштирокида Туркистон вилояти сармоядорлари Минтақавий кенгашининг онлайн мажлиси ўтди. Унда тегишли ташкилотлар раҳбарлари, Италиянинг Қозоғистондаги Элчиси Паскуале Д”Авино ва HEVEL КТ, “Artel Elektronics”, “ECOINVEST” МЧБ, “Ынтымақ Агро XXI” каби хорижий ва элимиздаги йирик компанияларнинг раҳбарлари қатнашди. Тадбирда қатор қўшма бизнес-лойиҳалар муҳокама қилинди. Минтақадаги сармоявий муҳитни яхшилаш ва сармоя жалб қилиш ҳамда ушбу йўналишдаги ишларни жадаллаштириш масалаларига эътибор қаратилди.

– Сизлар бизнинг вилоятни ўз уйингиздек билинг. Бунинг учун барча имкониятни яратамиз. Бизнинг сармоядорлар – чинакам ватанпарварлар. Барча сармоядорларга минтақамиз тараққиётига қўшган муносиб ҳиссангиз учун миннатдорчилик билдираман, – деди Ўмирзақ Шўкеев онлайн-анжуманда.

Ўтган йилнинг натижаси бўйича Туркистон вилояти бизнесни юритиш имтиёзлари рейтингида элимизнинг энг яхши минтақаси деб эътироф этилди. Шунингдек, минтақа сармояларининг (+60 фоиз) ва қурилишнинг (+66 фоиз) ўсиш даражаси каби кўрсаткичлари бўйича етакчи ҳисобланади. Ташкил топганидан бошлаб, Туркистон вилоятида қиймати 600 млн. АҚШ долларига тенг 91та лойиҳа амалга ошиб, тахминан 6 минг иш ўрни яратилди. Келгуси 4 йилда 1,5 трлн.дан зиёд маблағга 93та лойиҳани амалга ошириш кутилмоқда. Шундай қилиб, келажакда 21 минг одамни иш жойлари билан таъминлашга эришилади.

– 2021 йилнинг охиригача 306 млрд. тенгелик 62та лойиҳа амалга оширилиши кутилмоқда. Шундай қилиб 3 802 одам иш билан таъминланади, – деди вилоят ҳокимининг ўринбосари Мейиржан Мирзалиев.

Шунингдек, туризм соҳасини ривожлантириш – Давлат раҳбари олдимизга қўйган асосий вазифалардан бири. Ҳозирги вақтда сайёҳлик оқими 1,5 миллион одамни ташкил қилади. Яқин йилларда минтақага келувчи сайёҳлар сони 5 миллионга етиши кутилмоқда. Сайёҳлик инфратузилмасини шакллантириш учун ўтган йили 11,7 млрд. тенгега 321 иш ўринига эга 12та лойиҳа амалга оширилди.

Йирик сармоядорлар вилоят раҳбариятига ва  “Turkistan textile” РАПИРЭ лойиҳасини амалга оширишда кўрсатилган ёрдами учун миннатдорчилик билдирди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2021-03-06, 05:09 712
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.