26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қозоғистон Марказий Осиёда етакчи

Қозоғистон мобил Интернет тезлиги бўйича дунё мамлакатлари рейтингида уч поғонага кўтарилди. 

2021 йил январь ойида БАА мобил интернет тезлиги бўйича мамлакатларнинг дунёвий рейтингида биринчи ўринни эгаллади: бу ерда тезлик секундига 183,5 мегабайтни ташкил этади. Шунингдек, кучли бешта мамлакатга Жанубий Корея, Қатар, Хитой ва Саудия Арабистони киради. Ушбу рўйхатда Қозоғистон уч поғона юксалиб, 103-ўринга кўтарилди ва энг яхши 25 мамлакат қаторига кирди.

Қозоғистонда мобил Интернет тезлиги йил давомида 6,6 фоизга ўсди, сониясига 20,15 мегабайтгача. Ҳозир Қозоғистон ва Қирғизистон интернет тезлиги бўйича Марказий Осиё мамлакатлари орасида етакчи ҳисобланади. 

Шуни таъкидлаш жоизки, трафик (юклаб олиш ҳажми) кўпайганига қарамай, Қозоғистонда Интернет тезлиги ошмоқда. Ўз навбатида, кўплаб қозоғистонликлар фойдаланадиган трафик масофадан ишлаш, ўқиш, видеоконтентдан фойдаланиш кўпайгани сабабли ўсиб бормоқда. Чунончи, Beeline трафиги 2020 йилда 63 фоизга, Kcell – 40,6 фоизга, Tele2 – 34 фоизга ўсди.

Ranking.kz., 2021-03-11, 03:00 528
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.