26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Шағал конлари масаласи яна муҳокамада

Сайрам тумани ҳокимлигининг мажлислар залида туман миқёсидаги ер ости бойликларини қазиб олиш саноати ва шағал қазиш соҳасидаги муҳим масалалар муҳокама қилинди.

Туман ҳокими У. Садибеков раислик қилган мажлисда Туркистон вилоятининг сармоя ва экспорт бошқармаси, вилоят экология департаменти ва “Оңтустік ҚазЖерҚойнауы” Жанубий Қозоғистон минтақалараро геология департаменти республика давлат муассасаси вакиллари ва Сайрам туман полиция бошқармаси ходимлари қатнашди.

Бугунги кунда қатор қонуний ва ноқонуний ер ости бойликларидан фойдаланувчиларнинг муттасил қазилма ишлари натижасида атроф-муҳитга келтирилган зарардан ташқари, қишлоқ хўжалиги, тадбиркорлик, саноат ва ижтимоий соҳаларга қарашли стратегик аҳамиятга эга иншоотларга келадиган хавфнинг олдини олиш муҳимдир.

Оқсув ўзани бўйида жойлашган ер остидан фойдаланувчиларнинг лицензиясини қайтариш ёки бошқа жойга алмаштириш юзасидан тегишли бошқармаларга талабномалар йўлланган. Чунончи, Оқсув ўзани бўйида стратегик аҳамиятга эга 6та иншоот жойлашган. Бу ердаги 4та саёз конларда ишлар давом эттирилмоқда. 

Кун тартибидаги масала юзасидан туман тадбиркорлик бўлимининг раҳбари А. Усипбеков ва ер муносабатлари бўлими раҳбари Н. Абилғазиев маъруза қилди. 

Туман ҳокими У. Садибеков бўлим раҳбарларига аниқ топшириқлар бериб, унинг ижроси назоратини ўринбосари Ш. Убайдуллаевга юклади. 

Шунингдек, мажлис иштирокчиларини масаланинг ижобий ҳал этилишида ўз ваколатлари доирасида ҳисса қўшишга чақирди.

 

 

М. УСМОНОВА., 2021-03-13, 02:44 599
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.