26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ўқитувчилар ва полиция вакиллари эмланмоқда

Туркистон вилоятида ўқитувчилар ва полиция вакиллари коронавирусга қарши эмлана бошлади. Бунинг учун минтақага “Спутник V” вакцинасининг 10 мингга яқин дозаси келтирилди. Ихтиёрий равишда эмланишни истаган устозлар ва полиция ходимлари, аввал тиббий кўрикдан ўтади. 

Қолаверса, эмлаш пайтида фуқароларда ҳеч қандай касаллик ва вакцина тўғри келмаслигини кўрсатувчи белгилар бўлмаслиги шарт. Сўнгги маълумотларга кўра, Туркистон вилоятида 500га яқин педагог ва 200 нафар полиция ходими вакциналанди.

Дарвоқе, юртимизда коронавирусга қарши эмлаш жараёни 1 февралдан бошланди. Бугунги кунда Туркистон вилоятида 6 мингдан зиёд одам эмланди. Март ойи ўртасида минтақага яна 8600 минг доза вакцина етказилиши кутилмоқда. Муолажа ихтиёрий ва 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган тоифа қамраб олинади.

Биринчи навбатда уни шифокорлар, педагоглар, полиция ходимлари қабул қилишади. Ва мазкур тадбир йил охиригача давом этади. Бу аҳолининг 45-50 фоизини қамраб олади. 

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2021-03-13, 03:37 624
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.