26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Балиқчилик – сердаромад соҳа

Сўнгги йилларда вилоятимизда балиқчиликни ривожлантиришга жиддий эътибор қаратилмоқда. Ҳозир вилоятимизда балиқ маҳсулотларини қайта ишлайдиган учта корхона ва 26та балиқчилик хўжалиги мавжуд, улар томонидан ўтган йили 5213 тонна балиқ маҳсулотлари етиштирилди.

Тулкибош туманидаги “Ақ-санат Инжиниринг” МЧБ 2012 йилдан буён балиқнинг ноёб турларини етиштириб келмоқда. Бу ерда “Кооперация – агросаноат мажмуасини ривожлантириш омили” мавзуида семинар ўтди. 

Унинг иштирокчилари даставвал Ерик Ўспанов етакчилик қилаётган ихтисослашган балиқчилик  хўжалигида бўлиб, усти ёпиқ ва очиқ ҳавзаларда балиқларни урчитиш, етилганларини овлаб, сотувга чиқарилгунга қадар бўлган жараён билан яқиндан танишдилар. 

Корпорация бош директорининг таъкидлашича, йилига 40 тонна балиқ ва 30 килограмм увилдириқ етиштираётган хўжаликда келгусида балиқлар учун озуқа тайёрлайдиган корхона қуриш режаланмоқда.

Сўзоқ туманида ўтган йили балиқчилик соҳасини ривожлантириш юзасидан кўламдор ишлар амалга оширилди. Чунончи, 2020 йили «Kaz.Gold.Fish» МЧБ «Таскенсаз», «Таушаға» ва «Бабата» сув омборларига 500 минг дона балиқ чавоқларини юборган эди. Хўжаликларга мамлакат томонидан қўллов кўрсатилмоқда. Балиқ парваришида фойдаланиладиган озуқани сотиб олишга сарфланган маблағнинг 30 фоизи давлат томонидан субсидияланади. 

Чавоқлар Сариоғоч туманидаги «Олтин балиқ – 2020» МЧБдан келтирилган.

– Балиқчиликни ривожлантиришга бел боғлаган фуқаролар билан  ҳамкорликда ишлар олиб борилмоқда, – дейди ҚР “Атамекен” Миллий тадбиркорлар палатасининг Туркистон вилояти, Сўзоқ тумани бўйича филиали директори Арман Анарбаев. 

Таъкидлаш жоизки, Туркистон вилоятида балиқчилик билан шуғулланишга ният билдирган тадбиркорлар сони ортмоқда. 

С. ШАРИФБОЕВА, 2021-03-16, 02:57 758
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.